Human Rights Watch» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячисини тўнаганлар қамоққа олинди

593

Бишкек милицияси халқаро «Human Rights Watch» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ходими Стив Свердловнинг тўналиши бўйича гумондор икки кишини қўлга олди. Ҳужум қилганларнинг учинчисини қидирув эълон қилинган.

Бишкек ШИИБ матбуот хизматининг раҳбари Адил Оморов қароқчилик бўйича гумондорлар 22-апрелда ушланганини Kloop.kgга хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, гумондорларни Абдрахманов (собиқ Совет) кўчасида Биринчи май районининг жиноятни текшириш ходимлари ва ИИМ академиясининг курсантлари рейд олиб бориб ушлашган.

«Милиция ходимлари Ахунбаев кўчасидаги ҳовлилардан бирида уч киши кимгадир куч қўллашаётганини сезиб қолишган. Милиция ходимларини кўриб гумондорлар қочиб кетишга ҳаракат қилишган, бироқ иккисини улар ушлаб олиб, буюмларини Свердловга қайтариб беришган», — деди у.

Қўлга олинган 19 ёшдаги йигит Ўш вилоятида туғилган. Биринчи май районининг ИИБсини тергов бўлими «Қароқчилик» моддаси бўйича жиноий қўзғади.

Ҳозир милиция қўлга олинганларни бошқа жиноятларга алоқси бор-йўқлигини текширмоқда. Бундан ташқари ҳужум қилганларнинг учинчиси қидирилмоқда.

Ушланганлар Бишкек ШИИБнинг вақтинча ушлаш изоляторида ўтиришибди. Тергов давом эттирилмоқда.

Халқаро «Human Rights Watch» ҳуқуқ ташкилотининг ходими Стив Свердловга ҳужум қилиш бўлганини қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари 22-апрелда билдиришган. Свердлов ҳужумда сиёсат ёки жиноят бўлмаганини билдирган.

«Human Rights Watch» — тижорий бўлмаган ва ҳукуматдан эркин ташкилоти, у дунёнинг 70дан ортиқ ўлкасидаги инсон ҳуқуқлари бузилган ҳолатларни текширади ва рўйхатга олади. Ташкилот қийноқларга, камситиш ва болалар меҳнатига қарши туради.

Муаллиф: Александра Титова