Бозор-Қўрғонда ер кўчки остида қолган икки киши ҳалок бўлди

554

Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон районининг Янги-ҳаёт қишлоғида ер кўчки тўрт кишини босиб қолди. Қутқарувчилар жабрланганларнинг уч нафарини тирик олиб чиқишди. Тўртинчисининг эса жасади топилди. Жабрланганларнинг бири касалхонага кетаётиб вафот этди.

ФҲМ маълумотига кўра, Жалолобод вилоятининг Янги-ҳаёт қишлоғида саккиз ишчи ўзининг ёнидаги тоғ булоғининг қувурини таъмирлаётган бўлган. Тахминан 17:00да кўчки тушиб, уларнинг тўрт нафарини босиб қолиб, қолган тўрт нафари қочиб кетишга улгуриб, бошқаларни ёрдамга чақирган.

Қутқарувчилар уч кишини ер кўчки остидан олиб чиқиб, касалхонага юборишган. Йўлда кетаётиб уларнинг бири вафот этган. Матбуот хизмати жабрланганларнинг бири оғир аҳволда эканлигини билдирди.

Бир неча соатдан кейин қутқарувчилар тўртинчи ишчининг жасадини топишди.

Янги-ҳаёт қишлоғидаги бу ерга яқин жойлашган тўққиз уйнинг яшовчилари бошқа жойга кўчирилмоқда, сабаби кўчки жилади деган хавф бор.

Баҳор фасли бошлангандан бери кўчки остида етти киши жон берган.

Ўш вилоятининг Шамол-Терак қишлоғида 16 апрелда ер кўчки остида қолиб бир киши ҳалок бўлган.

2017 йилнинг март ойи охирида Ўзган районининг Ничке-Сай қишлоғида ер кўчки содир бўлиб, олти кишидан иборат оила ҳалок бўлган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева