«Бир Дуйно»нинг МХДҚга қарши даъвоси бўйича суд иккинчи марта жилдирилди

601

Биринчи май район суди «Бир Дунё ҚИрғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетга қарши тадбиркорлик обрўсини ҳимоя қилиш бўйича даъвоси тўғрисидаги жараён иккинчи марта қолдирилди. Махсус хизмат вакиллари йиғинга келишмади, сабаби ўша вақтда бошқа суд жараёнида иштирок этиши керак эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг МХДҚга қарши даъво аризаси бўйича кейинги суд мажлиси 4-майга тайинланди. «Бир Дунё Қирғизистон»нинг раҳбари Толокан Исмаилованинг сўзларига кўра, тадбиркорлик обрўсини ҳимоя қилиш бўйича ишни кўриб чиқиш иккинчи марта жилдирилди. Бу уни маънавий босим деб ҳисоблайди.

«Улар ташкилотни, бизни назарга олмай, атайлаб босим остида ушлаб туришибди. […]. Улар судга келиб тушунтириши керак эди, улар эса қонунни бузишди. […] Бу ҚИрғизистонда суд тизимини камситиш ва топташ», – деди ҳуқуқ ғимоячиси Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

«Бир Дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг юристи Валерьян Вахитов Kloop.kgга суд бу даъвони икки ой ичида кўриб чиқиши керак эканлигини билдирди.

«Февралда номусини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризаси берилган. Бугун мана 24-апрель бўлди. Жараённи бошлай олишолмаяпти. Учинчи ойга ўтмоқда. Бугун яна келишмади. […] Суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқолмаймиз деди», — деди Вахитов.

2017-йилнинг январида МХДҚ «Хизб ут-Тахрир» экстремистик ташкилотига алоқаси бор деб гумон қилинган Қорасув қишлоғининг яшовчиси қўлга олиниб, тинтув қилингани хабар қилинган. Билдирувда гумондорнинг ёнидан экстремистик чақириқлар руҳидаги дисклар топилгани айтилган.

МХДҚ қўлга олиш вақтида «Бир Дунё Қирғизистон»нинг ходимлари юрганини ва улар гумондорни тинтишга ва қамоққа олинишига тўсқинлик қилишганини билдиришган.

«Бир Дунё Қирғизистон» ташкилотининг вакиллари уларнинг ходимлари воқеа бўлган жойда бўлмаганини айтишган. Исмаилова бу билдирув билан МХДҚ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг тадбиркорлик обрўсини қоралаш деб ҳисоблайди.

Шундан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетини судга беришган.

Муаллиф: Регина Им