«Газета.ru»: Питердаги терактни Суриядаги уруш ҳаракатларида юрган Қирғизистонда туғилган киши топширган

620

Россия куч тизимлари Санкт-Петербург метросидаги портлашни амалга оширишни топширган бўлиши мумкин бўлган кишини аниқлашган. У Қирғизистоннинг Ўш вилоятида туғилган ҳозирда Сурияда террористик гуруҳга раҳбарлик қилган Абу Салах аль-Ўзбеки лақабли киши бўлган.

Россиянинг тергов комитети билан федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Петербург шаҳридаги терактга Суриядаги «Таухид валь-Жихад» гуруҳининг сардори Абу Салах аль-Ўзбекини алоқаси бор эканлиги тўғрисидаги маълумотни текширишмоқда.

Россиядаги «Газета.ru» нашри хабарига кўра, Абу Салах аль-Ўзбекий — қайсидир вақтларда Ўш вилоятида яшаган этник ўзбек бўлиб саналади.

Сурияга кетгунча у Санкт-Петербургда яшаб, «Газель» ҳайдовчиси бўлиб ишлаган, шундан сўнг дўстидан пул олиб Иорданиядаги мадрасага билим олиш учун кетган.

ФХХнинг раҳбари Александр Бортников журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб, терактни «буюрган киши деярли аниқланиб қолганини» билдирган.

«Расмий берилган маълумотларнинг барчаси террористларнинг Питер метрополитенидаги актни тайёрлаганидан гувоҳлик беради. Сизларга воқеага тўғрисида хабар қилиб турамиз», — деган ФХХнинг раҳбари.

Бироқ топширган киши тўғрисида тергов комитетидан ҳам, ФХХдан ҳам маълумот келмаган. Шу билан бирга бирорта ҳам террористик гуруҳ метродаги портлашда жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Исломжон Захидов.

Аль-Ўзбеки тўғрисида маълумот жуда кам. Ҳуқуқ тартибот органлари унинг асл исмини топишолмаяпти. У тўғрисидаги айрим маълумотларни Қирғизистонда туғилган ва Москва ҳарбий суди томонидан 2017-йилнинг февралида қамалган 19 ёшдаги Исломжон Захидов айтиб берган.

Захидов Абу Салах аль-Ўзбекига мадрасада ўқиш учун пул берган дўстининг ўғли бўлган. Садикжон Захидов ўғли ва қизи билан бирга Қирғизистондан 2008-йили чиқиб Россияга келган. У террористик фаолиятини бошлаб, унга ўғлини ҳам тортган.

Содиқжон Захидов тадбиркорлик билан шуғулланиб,  аль-Ўзбеки эса унда ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Улар шундай қилиб дўст бўлиб қолишган.

Абу Салах Сурияда катта дала майдонининг сардори бўлгандан кейин Содиқжон Захидов унинг энг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган.

Петербург метросидаги портлаш

Петербург метросидаги террористик ҳужум 3-апрелда бўлган. «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг орасида вагон портлаган. Натижада 15 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланган.

Иккинчи портловчи мослама портлагунча «Площадь восстания» станциясида топилган. У от баскычка каби тайёрланган.

Террор ҳужум уюштириш бўйича портлашда қурбон бўлган Акбаржон Жалиловни ҳам айблашган. У Қирғизистонда туғилиб, Россия фуқаролигини олиб, сўнги олти йил давомида ўша ерда яшаган.

Терактни уюштириш бўйича гумонланиб Россиянинг махсус хизматлари томонидан қирғизистонликлар Аброр ва Акрам Азимовлар қамалган. Махсус хизмат версияси бўйича Аброр Азимов Жалиловни «жонли бомба» қатори фойдаланган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари тергов комитети терактга алоқаси бор деган гумон билан яна ўн кишини ушлаган. Террористик гуруҳлар билан алоқаси бор деб гумон қилинган марказий осиёликларни ушлаш Россия бўйича олиб борилмоқда.

Муаллиф: Эльвира Муратова