Беллашув натижаларига рози бўлмаган қирғиз спортчисини депортация билан қўрқитишди

594

Қирғизистонлик спортчи Дастан Шаршеев TNA қоидалари бўйича курашда ҳакамлар ғалабани унинг рақибига беришгани учун рингдан чиқишдан бош тортган. У ҳакамларнинг натижасига рози эмас. Рингдан чиқаришга қўндираётиб бош рефери боксчини депортация қилиниши мумкинлигини айтган.

TNA қоидалари бўйича учрашувда финалнинг ⅛ қисмида ҳал қилувчи тўртинчи босқичида Шаршеев россиялик Антон Калинин билан ринга чиққан.

Босқич тугагандан сўнг ҳакамлар гуруҳи россиялик боксчининг фойдасига қарор чиқарган.

Шаршеев бундай натижага маъқул бўлмай, рингдан чиқиб кетишдан бош тортган. Бу ерда ундан кейинги учрашув ўтиши керак эди.

Қирғиз спортчиси трибунада бир неча дақиқа туравергандан кейин рингни бўшатишга кўндиргани келган хавфсизлик хизматининг айтганларига ҳам рози бўлмаган.

Рефери рингдан кетишдан бош тортиш депортацияга сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.

«Сени ҳозир депортация қилиб, қайта ўлкага киритишмайди. Нима аҳамияти бор?» — деган у.

Унинг сўзи ҳам  Шаршеевни кўндирмаган. Қирғиз боксчиси мусобақа олиб борувчисидан микрофонни тортиб олиб, томошабинларга мурожаат қилган.

«Барчангиз кўрдингиз, мен енгдим. TNA — бу адолатли ҳакамлар ўтириши керак бўлган турнир. Бу адолатданми? (томошабинлар "Йўқ!" деб жавоб беришган). Унда ўзилар сўранг: Адолат қани? Ёки мени танамнинг ранги аҳамиятлими?» — деган Шаршеев.

Бу сўзларни айтгандан кейин у рингдан чиқиб кетган.

Жангнинг тўлиқ видеоси: 

TNA қоидалари бўйича беллашув — ҳар йили Қозон шаҳридаги муз спорт мажмуасида ўтувчи мусобақа. Турнирда каратэ билан кикбоксингнинг кураш техникалари фойдаланилади.

Ҳар бир учрашув уч босқичдан иборат бўлиб, рақиблар дуранг бўлиб қолса, ғолибни аниқлаш учун қўшимча уч дақиқа босқич берилади.

Муаллиф: Каминат Имирханова