Иссиқ-кўл: Кўмир шахтаси қулаб, икки киши вайроналар остида қолди

577

Жиргалан шахтасида кўмир кони қулади. Вайроналар остида икки шахтёр Кайрат Нурбеков билан Азамат Тойматов қолган. ФҲМ билан маҳаллий яшовчилар уларни қутқариш билан шуғулланишмоқда.

Иссиқ-кўл вилоятига қарашли Ак-Суу районидаги Жиргалан-Доргокўмир шахтаси 22-апрель куни соат 17:30ларда қулаган. Кайрат Нурбеков билан Азамат Тойматов шахтага тушганча қайтиб чиқмаган.

Шахтачиларни қидиришга 21 қутқарувчи жалб қилинган, қидирув эрталабки бешгача давом этган.

«Қутқарувчилар шахтадан сув топишган, уни сўрдириб олиш керак. Ҳозирда барча керакли ишлар бажарилмоқда», — деди фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуот котиби Элмира Шерипова.

Шахтёрларни қидириш учун тезкор штаб тузилиб, ҳукуматнинг Иссиқ-кўл вилоятидаги мухтор вакилининг биринчи ўринбосари Дамир Монолдоров раҳбарлик қилмоқда. Қидирув ишларига маҳаллий яшовчилар ҳам ёрдам беришмоқда. Қидирув давом этмоқда.

Шахтада техника хавфсизлик қоидалари сақланмаганлиги сабабли қулаган бўлиши мумкин.

Муаллиф: Даниил Ляпичев