Икки ўқувчини уриб кетишда гумонланган ҳайдовчи қўлга олинди

578

Бишкекнинг Бакаев кўчасидаги пиёдалар ўтувчи йўлакда икки ўқувчини уриб кетганликда гумонланган тўқ кўк рангдаги давлат рақами 08 KG 382 AAF бўлган «Мерседеса-Бенц»нинг ҳайдовчиси қўлга олинди. Болалар жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди.

Агар сизда ушбу ҳодиса бўйича бирор маълумот бўлса 0558 018 918 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Патруль  милиция Бошқармасининг матбуот хизматининг маълумотига кўра икки ўқувчини уриб кетишда шубҳаланилган автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган.

«Йўл транспорт халокати вақтида автомашина бошқарувида 1988 йили туғилган пойтахт яшовчиси М.А. бўлган. Ҳайдовчи автомобилини яширган ерни ҳам кўрсатган», — дейилади хабарда.

Соғлик минстрлигининг хабар беришича, 10 ёшли болалардан бирида бош мия жароҳати, чап елка суягида ёпиқ синиқ, қорин қимсларида жароҳатлар аниқланган.

Иккинчи ўсмирнинг бош миясида ва бошқа тана қисмларида оғир даражадаги жароҳатлар аниқланган.

Икки бола ҳам жонлантириш бўлимида ётибди.

Йўл транспорт ҳалокати 21 апрель куни соат 13:35да Бакаев (эски Чапаев) кўчасида бўлиб, катта тезликда харкатланган тўқ кўк «Мерседес-Бенц» русумидаги автомобил № 74 мактабнинг учиничи синфининг икки нафар ўқувчисини уриб кетган.

Машина ҳайдовчиси воқеа еридан яширинган, бироқ автомобилнинг 08 KG 382 AAF давлат рақами ўша ерда тушиб қолган.

Гувоҳнинг айтишича, «Мерседес» патруль милицияси ходимларининг буйруғига бўйсинмай катта тезликда қочиб бораётган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

«"Мерседес"нинг ортидан катта тезликда "Субару" бораётган эди. Балки патруль милицияси қоида бузарни қувиб бораётган бўлиши мумкин», — деб таҳмин қилади фаол  Айбек Баратов.

Воқеа тасвирланган видео 21 апель куни паблик OMSK томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева