Текебаев 25 апрелгача қамоқда қолади

648

Суд «Ата Мекен» партиясининг раҳбари ва муҳолифатчи Омурбек Текебаев билан собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотоновни 25-майгача қамоқда қолдирди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг хабар қилишича, терговда тўпланган далиллар асосида Текебаев билан Чотоновга «Порахўрлик» моддаси бўйича айбланган.

Биринчи май район суди  Текебаев билан Чотоновнинг қамоқ муддатини 25-майгача узайтирган. Улар МХДҚнинг тергов изоляторида ушланади.

Мухолифатчи ва «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев 26-февраль куни «Манас» аэропортида қўлга олинган. Шундан бир кун аввал Текебаевга қарши «Товламачилик» ва «Порахўрлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Жиноий иш қўзғалишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган.

Маевскийнинг билдиришичи, «Мегаком» компаниясининг бошқарувига имконият олиш учун у 2010-йили Текебаевнинг қўлига бир миллион доллар берган.

Чотонов эса терговнинг версияси бўйича Текебаев ва Маевскийнинг ўртасида воситачилик қилган.

Сиёсатчининг тарафдорлари Бишкекда ҳам, Ўш ва Жалолобод вилоятларида ҳам бир неча кун кетма-кет митинг ўтказган. Мухолифатчи Текебаевнинг қамалишини «сиёсий таъқиб» деб атамоқда.

Мухолифатнинг норозилигига қарамай, Биринчи май район суди Текебаевни 27-февраль куни икки ойга қамоққа олган.

Сиёсатчининг адвокатлари Текебаевнинг қамалишини 29-мартда шаҳар судига ва Олий судга шикоят қилишга ҳаракат қилишган. Бироқ қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Унда Олий суднинг матбуот котиби Айнура Токтошева хабарига кўра, Текебаевнинг адвокати қамоққа олиш бўйича даъво аризаси кечиккани сабабли суд коллегияси назоратни қисқартирган.

Муаллиф: Александра Титова