Молия полицияси журналист Александр Кимга қарши қўзғалган ишни судга ўтказади

651

Молия полицияси журналист Александр Кимга нисбатан жиноий ишни текшириб битиб, энди уни судга ўтказиб бермоқчи. Журналист ваколатларини суистеъмол қилган ва ишониб топширилган мулкни эгаллаб олган деб айбланмоқда. Ким унинг айбсиз эканлигини исботловчи ҳужжатларни текширувга киритмаганини айтди.

Иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича давлат хизматининг терговчилари «Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгаси Александр Кимга қўйилган айбни тасдиқлашди.

Ким ўзи текширув бир томонлама бўлган деб ҳисоблайди.

«Биз ишга тиркаган 42 ҳужжатнинг бирортаси ҳам эътиборга олинмаган. Илтимоснома берсак ундан бош тортишди. Тергов гуруҳига қарши жиноий иш қўзғаш тўғрисида прокуратурага ҳужжатларни тайёрлаяпмиз», — деб ёзди Ким «Фэйсбук» ўз саҳифасида.

Тергов аввалида Александр Ким тижорий ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суистеъмол қилган ва 2015-йили «Вечерний Бишкек» нашрининг ноқонуний дивиденд олган деб айбланган эди.

«Уларнинг менга қўшимча модда билан айб қўйгани — бу аҳмоқлик. Бу эгаллаб олиш ва зарар келтириш бўйича модда.  Менга ўша вақтда қонун бўйича тегишли бўлган дивидендларни мен қандай қилиб растрат қилишим мумкин?» – деди Ким.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Александр Ким адвокати икки тергов ҳужжатларининг нусҳаларини текшириш учун сўратганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у текширув натижаси билан танишгани тўғрисидаги протоколга 24-апрелда имзо қўйиши керак. Шундан сўнг иш судга ўтади.

Молия полицияси ҳозирча журналистларга изоҳ бермади.

Текширув давомида Александр Кимни молия полициясининг терговчилари бир неча марта сўроқ қилишган.

Молия полициясининг ходимлари Кимнинг уйига 17 мартда бориб, у ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб берган ва қидирувда деган миш-миш сабабли ушлаб кетишга ҳаракат қилишган.

Милиция ходимлари уни ушлаб кетишолмаган, сабаби унинг уйига юристлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова, «Ата Мекен»нинг депутати Наталья Никитенко ва собиқ депутат Асия Сасикбаева етиб борган.

Натижада молия полицияси Кимни сўроққа чақирган.

«Вечерний Бишкек» атрофидаги иш

Александр Ким «Вечерний Бишкек» нашрига 2015-йилнинг сентябригача эгалик қилган. Суд текширув акцияларининг ўзига тегишли қисмини қайтариб олгиси келган нашрнинг тенг ҳуқуқли эгаси Александр Рябушкиннинг аризасидан кейин 2014-йилнинг кузида бошланган.

Собиқ президент Акаевнинг куёви Адил Тойгонбаев 2000-йили компаниялар улушини сотиб олгандан кейин Рябушкин «Вечерний Бишкек»ка эгалик қилган «Рубикон»даги  акцияларининг ярмидан ажраган.

Рябушкин бу шартнома босим остида бўлганини билдириб, унга «Рубикон» акцияларининг 50 фоизини ва нашриёт ишлаган 15 йилнинг бадали қатори 15 миллион доллар қайтариб беришни талаб қилган.

Суднинг қарори билан Александр Рябушкин Кимга тегишли буўлган акцияларнинг 50 фоизини эгаллаб олган. Шундан кейин «Вечерний Бишкек»да  директорллар кенгашининг таркиби алмашган.

Ким суднинг бундай қарорининг ортида ҳукумат турганини айтган.

Муаллиф: Регина Им