Парламент теле ОАВларидаги хорижий улушни чеклашни тўлиқ қўллади

637

Депутатлар «ОАВ тўғрисида»ги қонунга киритилувчи ўзгартиришларни учинчи ўқишда қўллашди, унга кўра чет элликлар энди қирғиз телекомпаниялари акцияларининг 35 фоизидан ошиғига эгалик қилолмайди.

Қонун лойиҳасини йиғинга иштирок этган 105 депутатнинг 104и қўллади.

Ташаббусчиларнинг сўзларига кўра, ўзгартиришларни радио ва газеталарга алоқаси бўлмайди.

Қонун лойиҳаси шунингдек, телевиденияларга номи айтилмаган манбаалардан пул ёки бошқа мулк олишни таъқиқлайди.

Ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин чет эл улуши 35 фоиздан ошган телевтдения ОАВлари бир йил ичида қайта рўйхатдан ўтиб, ташқи улушини камайтириши керак. Шундай қилинмаса, улар суд қарори билан ёпилади.

«Давлатнинг мустақиллиги билан хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинлигини, аҳолиниинг одоб-ахлоқини таъминлаш мақсадида бундай чекловлар дунёнинг кўп ўлкаларига киритилган мисоллар бор», — деб айтилади маълумотда.

Қонун лойиҳасини КСДП фракциясининг депутатлари Кожобек Риспаев билан Искендер Матраимов ва «Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари Таабилди Тиллаев ва Жиргалбек Турускулов таклиф қилишган.

Қонун ишлай бошлаши учун энди унга президент Алмазбек Атамбаев имзо қўйиши керак.

Муаллиф: Бегимай Исаева