Икрамжан Илмиянов қайта Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди

602

Президент Алмазбек Атамбаев Икрамжан Илмияновни  коомдук башталышта ўз маслаҳатчиси қилиб тайинлади. Президентнинг расмий маслаҳатчилари бўлиб аввалгидай Фарид Ниязов, Мира Карибаева ва Каликбек Султанов қолмоқда.

Илмиянов 2015-йилнинг ноябридан 2016-йилнинг октябригача аввал ҳам маслаҳатчи лавозимида ишлаган. Унинг ишдан кетишига «бошқа ишга ўтгани» сабаб бўлган.

2017-йилнинг мартида Илмиянов КСДП фракциясидаги депутатлик лавозимига номзод бўлган. Рўйхатда у Иссиқ-Кўл вилоятидаги ҳукуматнинг мухтор вакили бўлиб кетганлиги сабабли мандатини топширган Узарбек Жылкыбаевдан кейин турган эди.

Унда Илмиянов депутатлик лавозимидан бош тортиб, унинг ўрнини журналист Аида Касималиева эгаллаган. Депутатликдан бош тортишининг сабибини у ўша вақтда айтмаган, бироқ Кўпкари федерациясига раҳбарлик қилган.

Икрамжан Илмиянов ўз меҳнат йўлини президент Алмазбек Атамбаевга тегишли «Кыргызавтомаш» ишхонасида ҳайдовчиликдан бошлаган. 2009-йилгача Илмиянов Атамбаевнинг шаҳсий ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

2010-йилнинг апрель инқилобидан кейин у ўша вақтда вақтли ҳукуматнинг премьер-министри бўлган Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

2011-йили Илмиянов президент Атамбаев аппарат раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланди.

Бу лавозимда у 2015-йилгача ишлаб, «Вечерний Бишкек» нашрининг рейдерлик тортиб олиш бўйича даъволарининг асосида лавозимни топширган.

Илмияновнинг ўзи йирик медиа-холдингдаги хусусий ерларнинг алмашишига алоқаси бор эканлигидан тониб келади — у «ҳақсиз қоралашларга чидаши қийин бўлиб қолганини» билдирган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов