Бишкек: Мэрия Бош прокуратуранинг ёниб кетган биносини 120 миллион сомга таъмирлайди

649

Бишкек мэрияси бош прокуратуранинг 2010 йилнинг апрелинда ёниб кетган биносини таъмирлаш учун тендер эълон қилди. Таъмирлаш ишларига 120 миллион сом сарфланади.

Мэриянинг Капитал қурилиш бошқармаси Киев ва Орозбеков кўчаларининг кесилишидаги бош прокуратура биноси бу йил таъмирланишини билдирди.

Бинони қайта тиклашга мэрия 120 миллион сом ажратади. Аввалги бош прокуратура биносининг умумий майдони тўрт минг квадрат метрдан ошади.

Капитал қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Койчугул Ибраимовнинг сўзларига кўра, бино конструкцияси мустаҳкамланиб, томи, тўсиқлари, ички ва ташқи қисмлари таъмирланади.

Ибраимов бу бино таъмирлангандан сўнг ундан ким фойдаланиши номаълумлигини айтди. Турли маълумотлар бўйича у ерга мэрия ўзи ёки шаҳар кенгаши жойлашиши мумкин.

2016-йилнинг февралида бош прокуратуранинг ёниб кетган биносининг ўрнига мармар билан безатилган савдо ёки офис очиш таклиф қилинган.

Бироқ шаҳар кенгаши шу бўйича молия манбааини аниқлолмай, бино аввалги ҳолида қолган.

Бош прокуратура биноси 2010-йилнинг апрелидаги давлат тўнтарилиши вақтида вайрон қилиниб, ёқиб юборилган.

Шундан сўнг бош прокуратура Олий суд биносига кўчиб ўтган. 2013-йили ўлканинг асосий назорат органи қочқин президент Аскар Акаевнинг аввалги кутубхонасига кўчиб кирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева