Туркияда референдум натижаларига қарши норозилик намойишлари бўлди

713

Туркияда бир неча шаҳарларнинг яшовчилари 17-апрелда президентнинг ваколатларини кенгайтирган референдум натижаларига қарши норозилик намойишларига чиқишди.

Истанбулнинг минглаган яшовчилари Туркияда ўтказилган референдумнинг натижаларига қарши 17 апрелда митингга чиқишди.

Намойишчилар Истанбул кўчаларини босиб, идиш-тавоқларини калдыратышты — бу Туркияда норозилик билдиришни кенг тарқалган йўли.

Истанбулдаги норозилик акциялари. Сурат: AFP.

Митингдагилар «Ўғри, қотил — Эрдўғон» деб қичқиришмоқда. Митинг иштирокчилари ҳукуматнинг кетишини талаб қилиб, овоз бериш ўзгартирилганини билдиришди.

Митингдагиларнинг хавфсизлигини таъминлаган полиция уларни шаънига тегувчи ҳайқириқлардан узоқ бўлишаг ундади. Истанбулда митингчилар қўлга олинмади.

Анталия шаҳридаги норозилик намойиши вақтида 13 иштирокчи қўлга олинди. Норозилик акциялари Анқара ва Измирда ҳам бўлди.

Бу шаҳарларнинг яшовчилари референдумда қарши овоз беришган. мазкур шаҳарларда Туркия аҳолисининг чорак қисми истиқомат қилади.

Турк муҳолифати референдум вақтида қонун бузарликларга йўл қўйилганини айтиб, унинг натижаларини бекор қилишни талаб қилди.

Бундан ташқари ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари референдумни ўтказиш Европа Кенгашининг стандартларига тўғри келмаслигини билдирди. Халқаро экспертларнинг фикрича, фуқароларнинг демократик жараён учун зарур бўлган түпкүлүктүү ҳуқуқлари камситилган.

«Бизнинг кузатув "Ҳа" деган жавоб фойдасига тарғибот ишлари ОАВларида устиворлик қилганини кўрсатди, ОАВнинг ишига тўсқинлик, журналистларни қамоққа олиш ва нашриётларни ёпиш билан бирга олиб қараганда бу сайловчиларнинг көз карашка жеткилигин чеклаб қўйди», — деб билдиришди ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари.

Туркия президенти Режеп Тойип Эрдоған. Сурат: AFP.

Бунга жавоб қилиб, Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоған ЕХҲТнинг вакиллари «ўз ўрнини билиши керак» эканини айтди. Унинг фикрича, Туркия халқаро кузатувчилар чиқарган «сиёсатга асосланган баёнотларга қулоқ солмайди».

Референдум

Туркиядаги референдум 16 апрелда бўлиб ўтди. Сўнги маълумотларга кўра, Туркияда парламент бошқарувидан президент бошқарувига ўтишни сайловчининг 51 фоизи қўллаб, 49 фоизга яқини қарши чиққан.

Қабул қилинган ўзгартиришлар президент ваколатларини анча кенгайтирди. ҳукумат раҳбари бўлишга, министрлар билан амалдорларни тайинлашга ҳуқуқ олди. Бундан ташқари, президент энди парламентни тарқатишга ва қонун мақомига эга бўлган фармонларни чиқаришга, парламент қўлловини олмасдан ваколатларига киришга ҳақли.

Бундан ташқари, реформа ҳозирги турк президентининг бу вақтгача ҳукуматда бўлган муддатини бекор қилади. Янги Конституция 2019-йили парламент сайловидан кейин кучга киради. Демак, Эрдўғон президентлик лавозимида 2029-йилгача — аниқроқ айтганда яна беш йиллик икки муддатгача қола олади.

Муаллиф: Александра Титова