Ҳукумат йўл таъмирланиши сабабли Бишкекдан Қораболтага экспресс-поездни йўлга қўяди

560

Парламент депутати Дастан Жумабеков Бишкек — Қораболта қайта қурилиб битгунча бу йўналишда экспресс-поезд қатновини таклиф қилди. Уни премьер-министр Сооронбай Жээнбеков қўллаб, буни ҳукуматга топширишини айтди.

Депутат Дастан Жумабековнинг сўзларига кўра, йўлни қайта қуриш бошланганда Бишкек — Қораболта трассасида тирбандлик ортади. Бу масалани ҳал қилиш учун ҳукуматга темир йўл билан экспресс-поезд қатновини таклиф қилди.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков таклифни қўллаб, мазкур қатнов бўйича экспресс-поезд уюштиришни «Қирғиз темир йўл» билан Транспорт ва йўллар министрлигига топширишини айтди.

«Қирғиз темир йўл»нинг матбуот котиби Эркинбек Каимов Kloop.kgга бундай топшириқ уларга ҳозирча келмаганини билдирди.

«Бизда филиаллар, станциялар, бўлимлар бор, биз буни биргаликда келишиб, кейин экспресс-поезд йўлга қўйсак бўлади. «Бишкек-Мерке» поезди ҳар куни эрталаб, кечда қатнайди, ҳозир эл у билан Беловодскидан ҳам, Қораболтадан ҳам қатнайди», — деди у.

Транспорт министрлиги 2017-йилнинг 28-мартида Бишкек — Қораболта автойўлини қайта қурилиши бўйича «China Railway № 5» компанияси билан шартнома имзолаган. Йўлнинг таъмирланишига 70 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган. Йўл ўрта ҳисоб билан уч йилда қайта қурилади.

Муаллиф: Александра Титова