Дача-СУ: Жабрланганлар милициянинг таҳдидига учрагани айтилмоқда

655

«Боинг-747»нинг қулаши натижасида жабрланган Дача-СУ қишлоғининг яшовчилари милиция уларнинг қишлоғидаги одамларни ушлаб кетаётганини билдиришди. Уларнинг айтишича, қишлоқ яшовчилари кўчириб кетишни талаб қилиб президент администрацияси олдига митингга чиққандан кейин қамоққа ола бошлади. ИИМ қишлоқ турғунларининг сўзларини инкор қилмоқда.

Дача-СУнинг турғунлари 11апрелда президент администрацияси олдида митингга чиқишгандан кейин уларга милиция босим ўтказаётганини Kloop.kgга айтиб берди.

Дача-СУ қишлоғининг яшовчиси Капар Kloop.kgга милиция митингининг икки раҳбари билан уюштирувчисини ушлаб кетганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг бири қўйиб юборилган, иккинчи тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас.

Капар 18 апрелда эрталаб милиция митингнинг яна бир уюштирувчиси Базаркулни олиб кетишга ҳаракат қилганини, бироқ маҳаллий яшовчилар бунга йўл қўймаганини айтди.

«Милиция ходимлари бу киши рўйхатда турганини ва шу сабабли уни олиб кетиши кераклигини айтишди», — деди у.

Милициянинг босими тўғрисидаги маълумотни Kloop.kgга Дача-СУнинг Адил номли яна бир яшовчиси тасдиқлади.

Фаол Руслан Бекназаров «Фэйсбук»да милиция ходимлари беш кун давомида Дача-СУ қишлоғининг яшовчиларини акмалап жүрүшкөнүн ёзди.

ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Дача-СУ яшовчиларининг билдирувини инкор қилди. Унинг айтишича, қишлоқ турғунлари жиддий сабаб бўлсагина ушланиши мумкин.

«Дача-СУ яшовчиларига милиция босим ўтказаётгани тўғрисида айтишгани бу фантастика», — деди Осмонбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Дача-СУ турғунларининг митинглари

Дача-СУнинг жабрланган яшовчилари икки марта митингга чиқиб, ҳукуматдан уларни хавфсиз жойга кўчиришни талаб қилишган.

Улар қишлоқ устидан учиб ўтган самолётлардан хавотир олишмоқда.

Улар ҳукумат қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига ҳамон компенсация бермаганидан норози.

Қишлоқ яшовчилари ҳукумат ҳаракат қилмаса, анча катта митинг уюштиришга ваъда беришмоқда.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 17-апрелда бўш ер йўқлиги сабабли Дача-СУнинг яшовчилари кўчирилмаслигини билдирди.

Жээнбеков «Боинг» қулаши сабабли қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларина пул тўланади деб ваъда берди.

«Боинг» қулагандан сўнг Қирғизистоннинг ФҲМи ҳисобига 100 миллион сомдан ортиқ маблағ тушган, турк компанияси ҳам ҳукумат ҳисобига 42 миллион сом ўтказган. Бироқ бу маблағлар ҳамон жабрланганларга берилмаган.

Юк ташувчи «Боинг-747» 16-январда «Манас» ҳаво майдонига ёнилғи қуйиш учун қўнишга улгиролмай қолиб, Дача-СУ қишлоғига қулаган. Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси қурбон бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева