«Foreks Makina» турк компаниясининг акцияларини Алмазбек Атамбаев 2006-йили сотгани тўғрисида янги маълумотлар унинг ҳукуматга келгунча бой одам бўлганини кўрсатади — президентнинг матбуот хизмати Атамбаевнинг президент бўлгунча Туркиядаги фаолияти тўғрисида Kloop.kgнинг материалига шундай жавоб берди.
Президент администрациясининг матбуот котиби Алмаз Усонов Kloop.kgга юборган хатида президентнинг акциялар билан олиб борган барча ишлари, унинг ичида «Foreks Makina» компаниясидаги улушини 2006-йили сотиши қонуний эканлигини ёзди.
«Бу давлат раҳбари 2010-йилдаги инқилобдан кейин бавдавлат бўлганини ва капитал тўплаганини кўрсатиб туради. Акциялар билан бўлган ишларнинг барчаси қонуний эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур, улар тўғрисидаги маълумотларни очиқ манбаалардан ҳам топса бўлади. Бу ерда ҳаммаси аниқ кўрсатилган», — деб ёзди Усонов.
У президентнинг бойлиги очиққа чиққандан кейин Қирғизистон ҳукумати мухолифатчилардан шундай қадамни кутишаётганини билдирди. Усонов Атамбаевни танқид қилганлар 2010-йилдаги инқилобдан кейин «капитал йиғиб олган» дейди.
«Улар асосий сўзни президентнинг бойлигига буришини тушунишган», — деб ёзади президентнинг матбуот котиби.
Бу вақтгача Атамбаевнинг ўзи «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаевни «талончилик» бўйича айблаган. Ҳозир Текебаев порахўрлик бўйича айбланиб қамоқда.
Усонов апрель инқилобидан кейин «лавозимидан бошқа мақсадда фойдаланишга йўл бериш» ноқонуний бойлик орттириш тўғрисидаги модда қабул қилинганини таъкидлади.
«Ёки нима, айрим сиёсатчилар ўзидан-ўзи даҳлсизлик ҳуқуқига эгамиз деб ўйлашадими? Бироқ улар қаттиқ адашишди», — деб якуналди Усонов.
Президент Алмазбек Атамбаев 5-апрелда ўз бойишининг сабаби тўғрисидаги маълумотни очиқлади. Бу маълумотга кўра, Атамбаев 2003-йили ҳозир тадбиркор Ахмет Каяга тегишли бўлган «Elektromed Elektronik» турк компаниясининг акцияларини сотишдан 35 миллион доллар даромад топган.
Маълумот президентнинг Кипрда тадбиркорли фаолияти бор деб гумон қилиб, унинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйи қайси пулга қурилганига қизиққан мухолифатчининг танқидига жавоб қатори айтилган.
Kloop.kgнинг таҳририяти 12 апрелда Атамбаевнинг 2000-йиллар бошидаги Туркияда олиб борган тадбиркорлиги тўғрисида текширув эълон қилган. Ҳужжатларни ўрганиш натижасида Kloop.kg Атамбаев 2003-йилдаги ишидан ташқари аёли Раиса билан бирга 2006-йили «Foreks Makina» турк компаниясининг акцияларини сотишганини аниқлаган.
Расмий маълумотга кўра, бу иш Атамбаевга 140 минг лира ёки 2006-йилнинг декабрига нисбатан олинган курс бўйича 98 минг доллар олиб келган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев