Балиқчи: 12 мактаб ўқувчиси баллончадаги газдан заҳарланди

578

Балиқчи шаҳридаги № 3-мактабда 12 бола баллончадаги газдан заҳарланди. Ҳозир 11 нафар ўқувчи касалхонада.

Балиқчи шаҳар мэрияси билдиришича, 17-апрелда танаффус вақтида Канат Абдилдаев номидаги № 3-мактабда номаълум киши баллончадаги газни сачратиб юборган.

Жабрланганлардан бири Зареманинг айтишича, у танаффусга чиққанда бошқача ҳидни сезган. Зарема тамоғи оғриб, нафаси қиса бошлаганини айтди. Ўқувчи қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган.

Яна бир қиз ҳам эсини йўқотиб йиқилган.

Зарема билан яна 11 ўқувчи шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган. Эртаси куни улар оддий палатага ўтказилган.

«Кимдир газ баллончасини сачратиб кетган деган гумон бор. Айрим болалар оғир аҳволда жонлантириш бўлимига тушибди деган миш-мишлар ҳам бор, бироқ бундай эмас», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Ҳозир болаларнинг аҳволи қониқарли, улар 18-апрелда касалхонадан чиқарилади, бироқ 11 ўқувчи касалхонада яна бир кун қолади, сабаби улар кўнгли озиб, боши оғриётганини айтишган.

Жабрланганларнинг бири уйига чиқарилди, ҳозир унинг аҳволи яхши.

Мактабдаги дарслар аввалгидай ўз вақтида бормоқда.

Милиция воқеанинг сабабларини текширмоқда. мактаб маъмуриятининг фикрича, қайсидир бемош баллончадаги газни сачратиб юборган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Жабрланган қиз Зарема касалхонада онаси билан. Манбаа: «Турмуш»