Туркия президент имтиёзларини ошириш учун овоз берди. Эрдўғон 2029 йилгача бошқариши мумкин

724

Туркиянинг фуқаролари 16-апрелдаги референдумда президент ваколатларини кенгайтиришни қўллашди. Энди Туркияда президент парламентни ўзи тарқатиб, бюджетни режалаштириб, қонунларни таклиф қила олади. Туркияда мухолифатчилар участкаларнинг 60 фоизида қонун бузилганини айтиб, овозларни қайта санашни талаб қилди.

Барча бюллетенларни ҳисоблаш натижасида президент Ражаб Тойиб Эрдўғон таклиф қилган реформаларни овоз берганларнинг 51,7 фоизи қўллаб, 48,5 фоизи қарши чиққанини кўрсатди.

Президент ваколатларини кенгайтиришга асосан Туркиянинг денгиз соҳилидаги курорт ҳудудларнинг ва йирик шаҳарларнинг — Истанбулнинг, Анқаранинг ва Измирнинг яшовчилари қарши чиқишди. Қарши чиққанларга асосан курд халқи яшаган районларнинг аҳолиси ҳам қўшилди.

Президент ташаббусини қўллаб, давлат раҳбарининг ваколатларини кенгайтиришни Туркиянинг деярли барча марказий ҳудудларининг яшовчилари қўллашди.

Эрдўғонни қўллаган аёл 16 апрелда Истанбул майдонида. Reuters/Alkis Konstantinidis.

Турк мухолифати 60 сайлов участкасида қўпол қонунбузарликлар бўлганини айтиб, овозларни қайта санашни талаб қилишмоқда.

Бироқ ҳозирги президент Эрдўғон билан Туркиянинг премьер-министри Бинали Йилдирим референдумда ғолиб бўлишганини эълон қилишди.

«Бугун […] Туркия тарихий қарор қабул қилди. […] Биз халқ билан биргаликда тарихдаги энг аҳамиятли реформани амалга оширдик», — деди президент Эрдўғон Истанбулдаги расмий резиденция бўлиб ҳисобланган Хубер саройидаги матбуот анжуманида.

Турк ОАВлари Эрдўғоннинг ғалабаси билан дунёнинг бошқа ўлкаларининг раҳбарлари қутлашаётганини билдиришмоқда.

Қабул қилинган реформаларга кўра, турк парламентининг ҳуқуқларини аксарияти энди президентнинг қўлига ўтади. Премьер-министрнинг лавозими бекор қилинади, вице-премьер-министрларни президентнинг ўзи тайинлайди.

AP Photo/Emrah Gurel.

Туркия президенти энди:

  • бюджет лойиҳасини таклиф қилишга;
  • сиёсий партиянинг аъзоси бўлишга;
  • қонуний фармонларни эълон қилишга;
  • министрликлар билан давлат маҳкамаларининг тизимини ўзгартиришга;
  • парламентни тарқатишга;
  • фавқулотда ҳолат эълон қилишга;
  • Олий суднинг ва Конституциявий палатанинг судьяларини тайинлашга;
  • прокурорларни тайинлашга;
  • парламент маъқуллигини олмасдан министрларни тайинлашга ҳақли.

Бундан ташқари реформа ҳозирги турк президентининг ҳукуматда турган муддатини бекор қилади. Бу Эрдўғон президентлик лавозимида 2029-йилгача қолади деган сўз, сабаби у давлат раҳбари бўлиб 2014-йили сайланган.

Реформалар тарафдорларининг фикрича, кучли президент барқарорликни тиклаб, Туркияни мустаҳкамлайди. Уларнинг айтишича, ўзгаришлар Туркияга ички ва ташқи хавфларни енгишга шароит яратади.

Мухолифат эса, бу ўзгаришлар ўлкани эмас, Эрдўғон ҳукуматини мустаҳкамлайди деб ҳисоблашади.

Ҳарбий исён ҳаракати

Эрдўғон 2016-йилдаги давлат қўзғолони ҳаракатидан кейин реформа олиб бориш кераклигини айтган. Ўша вақтда ҳарбийлар Босфор устидаги кўприкни, бош штабни, марказий телеканалларни босиб олиб, ҳукумат улар қўлига ўтганини эълон қилишган.

REUTERS/Tumay Berkin

Ҳукуматдаги президент Эрдўғон билан исёнчиларнинг тўқнашуви натижасида 190 фуқаро ва 104 исёнчи қурбон бўлиб, бир ярим минга яқин киши жароҳатланган.

Секин-асталик билан исёнчилар таслим бўлишган. Турк ҳукумати вакиллари ҳарбий исён ҳаракати учун бир неча йилдан бери Америкада яшаб келаётган Фетхулла Гуленни айблашган. Мухолифатчи ўзига қўйилган арзларни инкор қилиб, Вашингтондан уни турк ҳукуматига ўтказиб бермаслигини илтимос қилган.

Ўлка бўйича турк мухолифатчиси Гулен билан боғлиқ деб гумон қилинган ҳарбийлар ва ўқитувчилар оммавий турда қамала бошлаган.

Муаллиф: Александра Титова