МСК хусусий телеканлларнинг тарғибот олиб боришига рухсат берди

644

Марказий сайлов комиссияси 2017-йилнинг ноябрида бўладиган президентлик сайловидаги тарғибот давлат ҳамда хусусий телеканалларда бўлишини билдирди. Олдин МСК хусусий телеканаллардаги тарғиботни таъқиқламоқчи бўлган.

Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий сайлов комиссияси хусусий телеканалларга президентлик сайловда тарғибот олиб бориш таъқиқланмаслигини эълон қилди.

МСК телеканаллар барча номзодларга ва сиёсий партияларга бир хил муносабат принципини сақлаш кераклигини билдирди.

«Номзодларга, сиёсий партияларга партияларга эфир вақтини берган телерадио ташкилотлар хусусий формасига қарамай бошқа номзодларга, сиёсий партияларга эфир вақтини шундай шарт билан бериши керак», — деб айтилади МСКнинг билдирувида.

Олдин МСКнинг раиси Нуржан Шайлдабекова ва унинг аъзолари Гүлнара Журабаева билан Назарали Арипов хусусий телеканалларга тарғибот олиб бориш бўйича ташаббусни кўтаришган эди.

Ташаббусчилар ўз таклифини барча номзодларни бир хил шароит билан таъминлаш билан тушунтирган.

«Номзолар учун бир хил шароитни ва имкониятни давлат телерадиокомпанияларигина тузадиган дунё тажрибаси бор. […] Шу сабабли давлат телеканаллардагина ажартилган эфир вақтининг асосида тарғибот олиб боришга рухсат бериш масаласи келиб чиқди», — деди Арипов.

Ташаббусга Қирғизистоннинг хусусий телеканалларнинг вакиллари қарши чиқишди. «Ошпирим» телеканалининг бош продюсери Алимбек Апизаков реклама бозорининг йўқлиги сабабли хусусий телеканаллар сайловдаги тарғибот вақтида оз бўлса ҳам пул топишларини айтди.

Муаллиф:Александра Титова