Петербург: Суд олти нафар Қирғизистон фуқаросини қамоққа олди

737

Санкт-Петербургнинг Октябрь район суди «террорчилик амалига ёрдам берган»ликда айблаб, Қирғизистоннинг олти ва Ўзбекистоннинг икки фуқаросини 4 июнгача қамоққа олди.

Суд 7 апрелда Қирғизистоннинг олти фуқаросини:

Баходир Мадрахимовни;

Шухрат Сатимбаевни;

Атабек Рустамовни;

Азизбек Рустамовни;

Исламбек Ойбек ўғлини;

Искандер Нурбаевни қамоққа олди.

Шунингдек Ўзбекистоннинг икки фуқаросини:

Феруз Инаков;

Журабек Муратов 4-июнгача қамоққа олинди.

Қўлга олинганларнинг барчаси террорчилик ишларига ёрдам берган, Ўрта Осиёдан борганларни «Жабҳат ан-Нусра» ва «Ислом давлати» террор гуруҳларига жалб қилганликда айбланмоқда.

Петербург метросидаги террор ҳужуми

Ўрта Осиёдан борганларни қўлга олиш 3 апрелдаги Санкт-Петербург метросидаги террор ҳужумдан кейин бошланди.

Портлаш «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида бўлган. Террор ҳужум натижасида 15 киши қурбон бўлиб, 50дан ортиқ одам жабрланган.

Тергов комитети террористик ҳужумни Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Акбаржон Жалилов амалга оширгани аниқланди.

Петербургнинг Тергов комитети 7 апрелда метродаги террористик ҳужумда гумондор қатори саккиз кишини қамоққа олди. Иш бўйича тергов давом эттирилмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева