Ўз қўлинг билан қандай қилиб iPhone ясаш мумкин: Скотти Аллендан қўлланма

965

 Google компаниясининг собиқ ходими ва Кремний водийсининг  дайди хакери Скотти Аллен iPhone 6Sни ўз қўли билан ясаган. У смартфонни Хитойдаги бозорлардан сотиб олган эҳтиёт қисмлардан беш ой оралиғида ясаган. Унинг смартфон ясагани тўғрисидаги видео YouTubeда қизғин муҳокама қилинган лавҳа бўлди.

Америкалик Скотти Аллен смартфонни ясаб, ҳар бир жараённи тасвирга олган.

Америкалик хакернинг видеоси YouTubeга 12 апрелда чиқарилиб, икки кунда 1,5 миллиондан ортиқ одам кўриб, «Тренд бўлаётган видеолар» қисмида пайдо бўлган.

Kloop.kgнинг мухбири Метин Жумагулов Кремний водийсининг «дайди» хакери билан суҳбатлашди.

Баёнот Скотти Аллен номидан олиб борилади.

Менинг исмим Скотти Аллен. Мен хакер ва инженерман.

Мен ўзим АҚШнинг Сан-Францискосиданман. Google компаниясида ишлаб, машҳур стартапларда иштирок этганман. Сўнги уч йилдан бери дунё кездим.

Бир ярим йил аввал мен Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрига (Гонкгонг шаҳрининг яқинида) электроника ишлаб чиқаришни яқиндан ўрганиш учун келганман.

Мен доим электроника, IT-технология билан қизиққанман, энди мен уни батафсил ўргана оламан.

Менга бу ер ёқиб қолди. Кўп вақтимни Шэньчжэнда ўтказдим.

Дўстларим билан уяли телефонларнинг бозори деса бўладиган жойга кўп бордим. Бу ерда асосан турли эҳтиёт қисмлар билан деталларни сотишар экан.

Биз уларни кўпинча билмас эканмиз. Биримиз: «Менга қизиқ бўляпти, сизлардан бирингиз ўзининг телефонини йиға оладими?» деб сўради.

Бу ғоя ҳаёлимга ўрнаб қолди. Бу менга бир чақириқ қатори эшитилган эди. Мен буни қабул қилдим.

Бу мобил телефонлар билан смартфонларнинг бозори тўғрисида батафсил билиб олишга имкон берди.

Мустақил смартфон ясаб, тасвирга олгунча мен бу ҳақда тўққиз ой ўйландим.

Нима учун iPhoneни танладим? Яхши савол бўлди, кўпчилик шу саволни беради. Биринчидан, мен iPhoneни бошқа смартфонларга қараганда яхши биламан. Ўзим ҳам шу смартфондан фойдаланаман.

Иккинчидан, Хитойда Apple билан боғлиқ бўлган кўп нарса бор. Биргина телефонлар эмас, шунингдек турли деталлар, қисмлари, корпуслари ва бошқа нарсалар. iPhone жуда машҳур.

iPhoneнинг «қисмларини» шаҳардаги дўконлардан осон топиш мумкинлигидан уни йиғиб ясаш қулай бўлади.

Бу бренд машҳур бўлганлиги сабабли iPhoneни ясаш қизиқарлироқ бўлади деб ҳам ўйладим.

Бу вақтгача мени тажрибам йўқ эди. Мен биринчи марта бундай ишга қўл уряпман. Аниқроқ айтганда мен телефоннинг «ичини» биринчи марта кўряпман (кулиб).

Мен дуч келган энг қийин нарса — хитой тилини яхши билмаслигим бўлди (кулиб).

Ундан ҳам қийини телефонга керакли эҳтит қисмларни топиш бўлди, чунки қайси нарсани қаердан олишни билиш керак экан.

Процессор топиш мушкул бўлди. iPhoneдаги процессорга ўхшаган қисмни ҳам осонгина тополмайсан. Ягона йўли — бу iPhone сотиб олиб, унинг ичини очиб, процессорини олиш.

Процессорни қандай жойладим — бу алоҳида бир воқеа, бу ҳақда кейинги лавҳада айтиб берсам керак.

Яна бир қийинчилик — бу алоҳида тизим платасини тузишга ҳаракат қилганим, унинг техник томонларини видеодан кўришингиз мумкин.

Буларнинг барчасига мен 1000 долларга яқин пул сарфладим. Пулимнинг кўпи деталлар билан жиҳозларга кетди. Бироқ тажриба тўплаганимдан кейин яна эксперимент қилса, унда 300 доллар сарфласам бўлди.

Қарор қабул қилишдан бошлаб, видеони намойишигача бўлган жараён беш ойни ташкил қилди. Асосий иш — телефонни ясаб, тасвирга олиш — икки ой давом этди.

Мен яратган смартфонни текшириб ҳам кўриш керак бўлди, бунда муаммолар бўлди. Видео монтажи билан сюжетни тайёрлаш ҳам кўп вақт олди.

Мен ясаган iPhone билан Appleнинг iPhone деярли бир хил. Мени икки телефоним бор, агар сизларга иккисини ҳам кўрсатсам, унда фарқини билмайсизлар.

Албатта, Appleнинг  iPhoneнинг кафолат муддати бор ва бу муҳитдаги тажрибали одамлар томонидан ясалган. Шу сабабли бу яхшироқ деса бўлади.

Ўзимнинг шаҳсий бизнесимни очишни ёки телефонларни ясашни режалаштирмадим. Бу оддий эксперимент холос.

Тўғрисини айтсам, мени меҳнатим бунчалик машҳур бўлиб кетади деб ўйламагандим. Ҳозир бўлаётган нарса — бу телбалик  жиннилик (кулиб).

Кўп одамлар менга ёзиб, муваффақиятим билан қутлашди. «Бу жуда яхши видео экан! Биз сени кўряпмиз!» деган фикрларни кўп учратдим.

Менга одамлар лол қолиб, тўлқинланаётгандай сезиляпти.

Мени ўзимда ҳам ҳаяжон бўлиб, бу ишни тугатганимдан қувондим. Бу жуда кўп вақтни ва меҳнатни талаб қилди, баъзан қўлимдан келмайди деб ҳам ўйладим.

Қизиқарли воқеани бўлишгим келгани учун мен тасвирга олдим.

Видеожурналистика муҳити мени қўршаб олди, бу менга ёқиб қолди.

Тўғрисини айтсам, мен буни Қирғизистонга боргандан кейин бошладим, Kloop томонидан тайёрланган материал менга илҳом берди.

Энди IT технология тармоғига боғлиқ лавҳаларни, ўзимнинг воқеаларимни ва саёҳатларимни тасвирга олишни давом эттираман.

Мен Қирғизистонга боришни жуда хоҳлайман. У ерда вақтим жуда яхши ўтди.

Менинг фикримча, Қирғизистон дунёга очиқ ва демократик ўлка қатори яхши мисол, бу бизнинг ҳаётимизда жуда керак. Kloop ҳам ўлканинг аҳамиятли бир қисми.

Мен бу ОАВнинг ва муҳарририятида ўзимни қизиқтирган ҳар бир ходимнинг фаолиятидан таъсирландим. Умуман олганда, менга Қирғизистон ёқади ва ҳамон бундан лол бўламан.

Муаллиф: Метин Жумагулов