Мородёрлик, "Мегаком" ва интернет нархи. Депутатлар комиссияси нималар ҳақида гапирди

855

Жогорку Кенешнинг йиғинида депутатлар комиссияси бажарилган ишларнинг натижасини чиқарди. Парламентарийлар 2010-йилдаги талончилик, «Мегаком» команиясининг сотилиши ва ўтган йили куздаги интернет баҳоси қимматлашининг қонунийлиги бўйича текширувнинг бориши тўғрисида муҳокама қилишди.

Депутатлар комиссиясининг раҳбари Анвар Артиқов тўрт ойлик ишнинг хулосасини чиқарди. Комиссия текширувларининг бири собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ва унинг яқинлари мулкининг сотилишига бағишланган.

Бироқ Артиқов хабарига кўра, Бакиевнинг ва унинг оиласидагиларнинг мулки бўйича ишнинг кўп қисми охирига етмаган. Бунга вақт етмаган.

“Мегаком”нинг сотилиши бефойда»

Мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаев «Мегаком» уяли операторнинг акцияларини ноқонуний сотиш бўйича айбланмоқдда.

Комиссия «Мегаком» уяли операторининг акциялари сотилишини қонунийлигини текшириб чиққан. Артиқовнинг айтишича, бир қатор қонунбузарликлар аниқланиб, бироқ бу сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг айбдор ёки айбсиз эканлигини исботламайди.

Комиссиянинг раҳбари билдиришича, «Мегаком» компаниясининг 13 миллиард сомга сотилиши бефойда. Депутатнинг айтишича, компания ҳар йили бир миллиард сом даромад олиб келади.

Парламентарийнинг билдиришича, бундай даромад олиб келган компания 13йилда ўзини тўлиқ оқлайди. Бироқ ҳукумат ускуналарни янгилаб, компанияни ривожлантириш учун «Мегаком»га олти миллиард сом ажратиши керак.

«Мегаком» 2015-йили 19,7 миллиард сом нарҳ билан ким ошди савдосига қўйилган.

Унда депутатлар «Мегаком» инвесторларнинг эътиборини тортган объект деб айтишган. Шунингдек, агар компания давлат ҳисобида турса, бир неча йилдан кейин у зиён кўриши мумкин дейилган.

Компаниянинг баҳоси 2016-йили 14,255 млрд сомгача арзонлаб, энди 2017-йили эса 13,5 млрд сомгача тушиб кетган.

«Мегаком» уяли оператори 2010-йили ҳукумат алмашгандан кейин миллийлаштирилган.

«Талончилик бўйича текширувга тўсқинлик қилишди»

Анвар Артиқовнинг билдиришича, 2012-йилдаги депутатлар комиссияси танлончилик бўйича кўплаган фактларга эътибор бермаган.

«Ата Мекен» партиясининг собиқ депутати Райкан Тологонов 2010-йилдаги талончилик иши бўйича қўлга олинган.

Ҳуқуқ тартибот органлари жиноий ишларни «жиноят асослари бўлмаганлиги учун» атай ёпишган. Артиковнинг фикрича, бунда айрим хизмат одамларининг манфаати бўлган.

Депутат хабарига кўра, комиссия собиқ депутат Райкан Тологоновнинг 12 талончилик ишига алоқадорлигини исботлашган.

Комиссия раҳбари текширув давомида тўсқинлик қилганлар бўлганини билдирди.

«ИИМ, Бош прокуратура, шу билан бирга бошқа органлар текширувга ҳалал берган», — деди у.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Наталья Никитенко бу хулосаларнинг аниқ эканлигидан гумон қилди.

«Ҳақиқатдан ҳам матн муаллифлик усулида бўлиб қолган. Вақтли комиссия ўзининг хулосасини бундай усулда ёзолмайди», — деди Никитенко.

Бош прокуратура 2010-йилдаги апрель воқеалари вақтидаги талончилик факти бўйича жиноий ишини МХДҚга бундан кейинги текширув учун ўтказиб берган.

«Интернетни ўчириш хавфи бўлмаган»

Депутатлар комиссиясининг ишонтиришича, 2016-йилнинг кузида интернет тарифларини қимматлашига «Кыргызтелеком» собиқ етакчиси айбдор.

Анвар Артиковнинг билдиришича, ўтган йили кузда Эмил Эшеналиев қозоқ провайдерларининг давлатга зарарли шартномасини имзолаган.

Комиссия аниқлаб чиқишича, қозоқ компаниялари томонидан нарҳларни ўсиши тўғрисидаги таклиф чиндан ҳам тушган, бироқ мураккаб шартлар қўйилмаган.

«Қирғизистон интернетни ўчириш бўйича ҳеч қандай хавф бўлмаган», — деб қўшимча қилди у.

Комиссия билдиришича, Эмил Эшеналиевнинг ўзи шартномани имзолаб, 420 минг доллар суммасидаги тўлавни олдиндан жўнатган ва комиссия бу ишларда жиноий асос ва порахўрлик схемани сезган.

Унда трафикнинг баҳоси 15 доллардан 30 долларгача кўтарилган. Депутат таъкидлашича, давлатга келтирилган зиён энг камида 210 минг долларни ташкил қилади.

Депутатлар бош прокуратурадан давлат алоқа агентлигининг раҳбари Бакит Шаршембиевни ҳам айбдор эканлигини текширишни талаб қилишди.

2016-йилнинг ноябрида Эшеналиев хизматдан четлатилиб, унга қарши жиноий иш қўзғалган. Бу иш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Депутатлар комиссияси  «Кыргызтелеком» компаниясининг фаолияти тўғрисидаги барча йиғилган материалларни ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева