Видео: Молия полицияси терговчини 45 минг сом пора олгани учун қўлга олди

708

Бишкекда Ленин райони ички ишлар бошқармасининг терговчиси 45 минг сом пора олгани учун қўлга олинди. Терговчи бу пул учун жиноий ишни тўхтатишга ваъда берган.

Молия полицияси Ленин райони ИИБнинг терговчисини пора олаётган жойда ушлаш бўйича махсус операция уюштирди. У ўз кабинетида ушланди.

Олия полициясига терговчи жиноий ишни тўхтатиш учун 45 минг сом талаб қилаётганини тўғрисида аёл мурожаат қилган.

Тўпланган материаллар асосида 11-апрелда бош прокуратура терговчига қарши «Пора талаб қилиш» жана «Лавозимни суистеъмол қилиш» бўйича жиноий иш қўзғаган.

Ишнинг қўшимча жиҳатлари текширилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова