Атамбаевнинг администрацияси президентнинг миллионларининг келиб чиқиши тўғрисидаги рақамда адашган

821

Президентнинг матбуот хизмати Алмазбек Атамбаев Туркиядаги ишхонасини сотишдан 2003 йили аввал айтилганидек 45 миллиард лира эмас, 35 миллион доллар олганини билдирди. Президентнинг админстрацияси ишхонанинг бозор нархи билан компаниянинг устав капиталини чалкаштириб юборган.

Президент матбуот хизматининг маълумотига кўра, 5 апрелдаги матбуот учун тайёрланган маълумотнинг матнида ишхонанинг сотилишидан тушган 35 миллион доллар даромад билан бирга компаниянинг устав капиталидаги 45 миллиард турк лираси миқдоридаги Атамбаевнинг улуши қўшиб ҳисобланган.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, устав капиталининг миқдори компаниянинг бозордаги нархига бевосита алоқадор эмас.

Компаниянинг устав капитали 50 миллиард лирани ташкил қилган, унинг ичидан Атамбаевга 90 фоизи ёки 45 миллиард лира тегишли бўлган.

Компаниянинг бозор баҳоси бир қанча баробар баланд бўлган, шу сабабдан у ишлаб турган вақтда турли активларни сотиб олган.

Матбуот хизмати «Arkan & Ergin Grant Thornton» мустақил аудитор компаниясининг маълумотига таянади, у 2002 йилнинг 31 декабрида компания 33,7 миллион долларга баҳоланишини кўрсатган.

Arkan & Ergin Grant Thornton» компанияси аудитининг маълумотлари.

Шундай қилиб, ишхона сотилгандан кейин Атамбаев 35 миллион доллар атрофида пул олган.

Президент администрацияси 5 апрелда Атамбаев 2003 йили Измирдаги ишхонанани сотиш ортидан бойиб кетганини билдирган.

Матбуот хизмати Атамбаев шартномадан 45 миллиард лира олганини кўрсатган, у 2003 йилнинг курси бўйича 35 миллион долларга тенг бўлган деб айтилган.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов биринчилардан бўлиб мос келмаган жиҳатларни пайқаб, 2003 йилдаги валюталарнинг курсини текшириб чиққан. Натижада 45 миллиард лирани долларга айлатирилганда 26 минггина бўлар экан.

Лиралар 2005 йили ҳукумат янги банкноталарни муомалага киргизгандан кейин қимматлаган. Байсалов агарда Атамбаев чиндан ҳам 35 миллион доллар олган бўлса, у турк лирасида 45 миллиард эмас, таҳминан 58 триллион бўлишини айтган.

Муаллиф: Александра Титова