Сўз эркинлиги учун кураш: қамалиб чиққанлар оқловчи ҳукмни талаб қилишмоқда

732

Сўз эркинлиги учун юришнинг иштирокчилари қамоққа олиш тўғрисидаги ҳукмга қарши Олий судга арзланишди. Беш фаол 18-мартда қамалган, улар қабул қилиб бўлиштириш бўлимида беш кун ўтириб чиқишга мажбур бўлишган. Бишкек шаҳар суди қўлга олинганларнинг деярли барчасига нисбатан қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Бишкек шаҳар суди Бишкекдаги сўз эркинилиги учун юришнинг иштирокчиси Айбекни беш кунга қамалиши тўғрисидаги қарорни кучида қолдирди. Шаҳар суди Азамат Аттокуровга, Расул Умбеталиевга ва Мухит Мамитовго нисбатан шундай қарор қабул қилди.

У ўзини ва бошқа фаолларнинг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблайди, шу сабабли улар Олий судга мурожаат қилиш ниятида.

«Бу суднинг меъёрдан чиққани, ёш фаолларга ва сўз эркинлигига нисбатан босим. Йиғинлар залига гувоҳларни ҳам киритишмади! […] Биз оқловчи ҳукмни талаб қиламиз», — деди Мырза.

Айбек Мирзанинг айтишича, у ўзи ва юришнинг бошқа иштирокчилари «Бебошлик», «Йўлларни ноқонуний ёпиш» ва «Ҳукумат вакилларига бўйсинмаслик» моддалари бўйича асоссиз ва ноқонуний айбланган.

«Биз беш сутка давомида инсон чидамайдиган шароитда ўтирдик, камерада 20 киши бўлди, бу ернинг бадбўй ҳидидан нафас олиш мумкин эмас эди», — деди у.

Ушлаш ва қамоққа олиш

Милиция 18-мартда сўз эркинлиги учун юришнинг етти иштирокчисини ушлаган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари юриш иштирокчилари Боконбаев ва Абдрахманов (собиқ Совет) кўчаларининг кесилишида йўлни ёпишга ҳаракат қилиганини айтишган. Милиция ходимларида иштирокчиларни марказий трассаларга чиқиши таъқиқланган суднинг қарори бўлган.

Қўлга олинганлар орасида депутат Канибек Иманалиев ва Би-Би-Сининг журналисти Абдибек Казиев бўлган, бироқ улар деярли тезда қўйиб юборилган.

Юришнинг беш фаоли — Мавлян Аскарбеков, Айбек Мырза, Азамат Аттокуров, Расул Умбеталиев ва Мухит Мамитов — беш суткага қамоққа олинган.

Юришнинг иштирокчилари суднинг бу қарорига қарши арзланишга ҳаракат қилишган, бироқ дам олиш кунлари ва Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар сабабли бунга эришмаган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг йирик ташкилотларнинг бири бўлган «Халқаро амнистия» юриш иштирокчиларини қамоққа олишни ноқонуний деб атаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматдан фаолларни қўйиб юборишни талаб қилишган. Бироқ ҳукумат ҳуқуқ ҳиоячиларининг талабини бажармаган.

Сўз эркинлиги учун юриш

Уюштитувчилар ўлка президенти Алмазбек Атамбаев эркин ОАВларини танқид қилганлиги сабабли сўз эркинлиги учун юриш уюштиришган.

Юриш ишлтирокчилари бош прокуратура президент шаънини ва президентни қўллаган КСДП партиясининг «фаолиятини» ҳимоя қилиш учун миллионлаган даъво аризаларни берган уч маълумот манбааси — «Азаттык», «Заноза» ва 24.kg билан биргалигини билдиришган.

Юзлаган киши ОАВга босим ўтказишни тўхтатишни талаб қили Бишкекда пиёда юришган.

Биринчи май район суди мухолифатчи Адил Турдукуловни президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиевга 50 минг сом тўлаб бериш мажбуриятини қўйган. Турдукулов Мамбеталиев тўғрисида «Фэйсбук»да  икки йил аввал ёзгани шаънига тўғри келмайди деб топилди.

Бишкекнинг Биринчи май район суди Турдукуловни маънавий зарарни ўрнини тўлдиришдан ташқари унинг икки йил аввал Мамбеталиев тўғрисида «Фэйсбук»да ёзган икки постини инкор қилиш вазифасини топширди.

Турдукулов суднинг бу қарорини фуқаровий жамиятга босим ўтказиш ҳаракати деб атади.

«Бу суд органлари кўп томондан бошқача ўйлаганларга — фуқаровий фаолларга, сиёсатчиларга, мухолифатчиларга ёки оддий блогерларга босим ўтказишнинг қуроли бўлаётгани кўриниб турибди», — деди у.

Турдукулов ўзининг Мамбеталиев тўғрисидаги фикри ўзгармаганини ва «Фэйсбук»да  төгүндөө жазууга нияти йўқлигини билдирди.

«Ҳозир биз маслаҳатлашяпмиз, балки суlнинг қарорига қарши арзланишимиз мумкин», — деди у.

Ор-номусни ҳимоя қилиш

Мамбеталиев мухолифатчи Адил Турдукуловго қарши «ор-номусни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги даъво аризасини 2016-йилнинг 21-ноябрида берган.

Турдукулов ўз ёзувларининг бирида Мамбеталиевни «қотил» деб атаган, иккинчисида у 2010-йили «Атамбаев ёрдам бермаганда» турмадан чиқмас эди деб ёзган.

Мамбеталиев эълон қилинган маълумотлар унга маънавий зарар келтириб, «хавотирланиб, аччиқланиб, уят бўлдим» деб ҳисоблаган.

Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Турдукуловнинг ёзганлари сабабли юазага келган маънавий зиённи беш миллион сомга баҳолаган.

Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси

Эркин Мамбеталиев биринчи президент Аскар Акаев вақтидан бери Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлган. Мамбеталиев Атамбаевни 2005-йилгача қўриқлаган.

Мамбеталиевни жиноят олами билан ҳам боғлаб, кўп ҳолларда уни Рисбек Акматбаевнинг жиноий гуруҳининг аъзоси деб аташган.

Президентнинг собиқ тан соқчиси бир неча марта 2004-йили, сўнгра 2006-йили қўлга олинган. Икки ушланишида ҳам милициянинг полковники Чинибек Алиевнинг ўлдирилишига боғлиқ бўлган. Кейинчалик Мамбеталиев айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ 2010-йилдаги инқилобдан кеийн Мамбеталиевнинг иши «янги очилган сабаблар бўйича» қайта кўриб чиқилиб, у озодликка чиққан.

Муаллиф: Александра Титова