ММБФ «Раритет» дўкони жойлашган бинонинг ижарасига қайта аукцион бўлади

737

Давлат мулкни бошқариш фонди Бишкекнинг марказий майдонидаги ҳозир «Раритет» дўкони жойлашган Дўстлик уйидаги бинони ижарага беришга қайтадан ким ошди савлосини эълон қилади. Иккинчи аукционнинг муддати номаълум. Китоб дўконининг раҳбарияти ижара ҳаққини тўлай олмайди, сабаби у икки марта қимматлаб кетди.

ДМБФнинг раҳбари Болсунбек Казаков Дўстлик уйидаги бинонинг ижарасига 6-апрелда ким ошди савдоси ўтказилганига қарамай, ижарачи топилмаганини билдирди. Аукционда ғолиб бўлган «Раритет» дўконининг хўжайинлари икки марта қимматлаган ижара ҳаққини тўлашдан бош тортишди.

Казаковнинг айтишича, аукционга уч компания иштирок этган. Ким ошди савдосининг ғолиби бўлган «Раритет» компанияси энг қиммат нарҳни — ойига 338 минг 195 сомни таклиф қилган. Аукционнинг дастлабки баҳоси ҳар ойга 118 минг сом бўлган.

Бироқ «Раритет» китоб дўконининг директори Светлана Полуэктова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда дўкон эгалари янги шартномани имзолашдан бош тортишганини айтди.

Унинг билдиришича, улар бундай катта суммани айтишига бошқа номзодлар тезда катта нарҳни таклиф қилгани сабаб бўлган.

«Биз дўконни ташлаб кетолмаганмиз, шу сабабли шундай суммани айтганмиз. Улар эса бу суммани кўтара олмаслигмизни тушуняпмиз», — деди у.

Полуэктова дўконнинг ёпилиш-ёпилмаслигини билмаслигини айтди.

«Биз “Раритет”нинг аввалги ўрнида қолиши учун курашамиз. Бизнинг юристлар ҳохзир бу бўйича ишлаб, қонуний вариантларни қидиришмоқда», — деди у.

Китоб чиқарувчилар ассоциациясининг раҳбари Олег Бондаренко Kloop.kg билан бўлган суҳбатда «Раритет» бу ким ошди савдосида иштирок этишга мажбур бўлганини айтди.

«Сотувга бошқа томон — шу бинони олгиси келган кишилар бор эди. “Раритет” бундай баҳони таклиф қилгани иложсизлик қадами», — деди Бондаренко.

Бондаренконинг айтишича, ижара ҳаққининг кўтарилиши сабабли китоблар икки марта қимматлаб, дўкон ёпилиб ёки савдо майдони камайиб кетиши мумкин.

Шу билан бирга унинг фикрича, бу дўконнинг ичидаги бепул этнография музейнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари болалар билан ишлаш бўйича «Бирга ўқиймиз» номли дастур тўлиқ ёпилади.

Олдин Бишкекда «Одиссей», «Мир книг» дўконлари ва рус китобининг уйи ёпилган.

Муаллиф: Иван Янушкевич