Бишкек: 18 ёшдаги БМВнинг ҳайдовчиси икки автомашина билан тўқнашиб, тўрт киши жабрланди

716

Айтматов проспектида 18 ёшдаги БМВнинг ҳайдовчиси катта тезликда келаётиб икки автомашинани уриб юборди. Тўрт киши турли жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди.

Уч автомашина иштирокидаги йўл транспорт ҳалокати өкмөттүк трассада 10-апрелда бўлган. Назорат милициясининг дастлабки маълумотларига кўра, йўл ҳалокатига БМВнинг ҳайдовчиси айбдор.

Назорат милициясининг матбуот марказининг ходими Таалай Бугубаев Kloop.kgга билдиришича, БМВ ҳайдовчиси шимолга кетаётиб тезликни оширган. Натижада рулни бошқаролмай қолган. У қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, «Мерседес» уриб юборган. Кучли зарбадан «Мерседес» «Лексус» урилган.

Бугубаев 18 ёшдаги БМВ ҳайдовчисининг ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомашинанинг техпаспорти ҳам бўлмаганини айтиб берди.

Тўрт киши, унинг ичида БМВнинг ҳайдовчиси ҳам жароҳатланган.

Бугубаевнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг барчаси шаҳар касалхонасига етказилди.

Уч автомашина ҳам жарима майдонига етказилди. Воқеа сабаблари текширилмоқда, экспертиза тайинланди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «АКИпресс»