Петербургдаги теракт: Акбаржон Жалиловнинг балоғатга етмаган укаси тўхтовсиз бир неча кун тергов қилинди

670

Россия ҳукумати Акбаржон Жалиловни Санкт-Петербург метросида террорни амалга оширди деб айблаб чиққандан кейин унинг Ўшдаги қариндошларини ҳуқуқ тартибот органлари терговга чақира бошлаган. Акбаржоннинг амакиларини 5 апрель куни эрталаб қўйиб юборишган, унинг балоғатга етмаган укаси Ахрор Жалиловни эса бир неча киши тўхтовсиз терговга олишган.

Санкт-Петербург метросидаги терактдан кейин, 4 апрель куни эрта билан, портлаш бўйича шубҳаланилаётган Акбаржон Жалиловнинг олти қариндоши: ота-онасини, опасини, укасини ва отасининг икки акасини тергов бериш учун олиб кетишган.

Акбаржоннинг ота-оналарини ўша куннинг ўзидаёқ тунда бўшатишиб, улар боласининг жасадини таниш учун Санкт-Петербургга учиб кетишган.

Жалиловнинг янгаси Ёрқинойнинг айтишича, Акбаржоннинг амакилари сўроқдан 5 апрель куни эрта билан келишган.  У Акбаржоннинг укаси Ахрор Жалиловни ҳам бир неч кун узлуксиз билан терговга олишганини айтиб берди.

«Ҳар куни этадан кечгача Ахрор милиция ходимларига кўрсатма бериб турди. 10-бўлимда тергов қилишди деб айтаётган эди шекилли (ИИМнинг экстремизм ва терроризм билан курашиш бошқармаси — ред.). Лекин уни нима сабабдан терговга чақирилаётгани бўйича ҳеч қандай ёзма тушунтирмасиз олиб кетишмоқда. У балоғатга тўлмаган, шундай бўлсада катталарнинг ёки адвокатнинг иштирокисиз тергов қилинмоқда. Бу қонунга зид-да», — деди Ёрқиной.

Унинг қўшимча қилишича, қариндошлари Ахрорнинг соғлиғидан хавотир олмоқда. Унинг айтишича, Ахрор бўзариб кетган ва халок бўлган акаси ҳамда ота-онасидан хавотирланмоқда.

«Мана, қўшнилар ҳам кўришибди. Ахрор оппоқ бўлиб қолибди деб», — деди у.

Ўзини танитишни истамаган Ахрорнинг дўсти Kloop.kgга Ахрорга руҳий ёрдам кераклигини айтди.

«6 апрель куни тунда бўшалиб чиққанда у ўзини йўқотиб қўйган бир аҳволда эди. Кам гап бўлибқолибди. Унга психологик кўмак керак», — деди у.

Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков Kloop.kgга берган итервьюсида бу бўйича изоҳ бера олмасилигини, чунки терговни ИИМнинг 10-бўлими эмас, МХДҚ олиб бораётганини айтди.

МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов эса Россиянинг тергов комитетига мурожаат қилиш кераклигини, чунки терговни ўшалар олиб бораётганини айтиб, бирор изоҳ беришдан бош тортди.

Муаллиф: Акилай Каримова