Қирғизистоннинг футбол бўйича чемпионатининг янги мавсуми. Янги концепция

685

Қирғизистоннинг футбол бўйича чемпионатининг янги мавсуми 8-апрелда бошланиб, 21-октябргача давом этади. Чемпионлик ном учун Бишкек, Ўш, Қант, Қочқор-Ота ва Қора-Болтадан олти жамоа беллашади.

Қирғиз Республикасининг футбол федерацияси чемпионатни ўтказишнинг янги шаклини таклиф қилди. Лицензия жараёнидан ўтган олти жамоа икки ўлка биринчилиги учун иштирок этади:

«Алга» Бишкек

«Алай» Ўш

«Абдыш-Ата» Қант

«Дордой» Бишкек

«Нефтчи» Қўчқор-Ота

«Кара-Балта»Қора-Болта

26-чемпионат тўрт босқичдан иборат. Унинг давомида ҳар бир жамоа 20 ўйин ўтказади: ўнтаси ўз майдонида ўтса, қолган ўнтасини меҳмон сифатида ўтказади. Мавсум 2017 йилнинг 21 октябрида тугайди.

Олти жамоанинг беши трофейни ютиб олиш учун бу вақтгача учрашишган, лицензия олган олтинчи жамоа Қўчқор-Ота шаҳрининг «Нефтчи» жамоаси бўлиб қолди.

Топ-лиганинг биринчи босқичида учрашувлар бўлади:

«Олға» — «Абдиш-Ота», 14:00, ҚРФФ ФБ стадиони (Бишкек)

«Олай» — «Нефтчи», 16:00, А. Суйунбаев номидаги стадион (Ўш)

«Дордой» — «Қора-Болта», 17:00, ҚРФФ ФБ (Бишкек).

Топ-лиганинг олдинги мавсумлари

2016-йилнинг чемпионатида етти жамоа иштирок этиб, 18 ўйин ўтказишган.

Ўшнинг «Олай»и «Дордой» билан «Олга»ни ортда қолдириб Қирғизистоннинг 2015-йили олган чемпионлигини сақлаб қолган.

«Олай»даги гвинеялик футболчи ва ҳужумчи Алиа Силла Топ-лидага 21 тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилган. Шундай номга 2015-йили 17 гол киритиб сазовар бўлган эди.

Қирғиз футболчилари учун умумий чемпионат ўтказиш ғояси Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин 1991-йили пайдо бўлган.

1992-йили Қирғизистоннинг биринчи чемпионати бошланган. Ўша йилдаги Топ-лигада 12 жамоа куч синашиб, чемпионликни пойтахтдаги «Алга» илиб кетган.

Муаллиф: Айдар Айбеков

Сурат: flk.kg