Жалолобод: Ер кўчки сабабли икки мингдан ортиқ уйни сув қоплаши мумкин

690

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон районида Кара-Ункур кўлига ер кўчки тушди. Икки мингдан ортиқ уйни сув қоплаш эҳтимоли бор.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг билдиришича, Кок-Алма қишлоиғида ер кўчки кўлни тўсиб қолиб,бунинг оқибатида 2584 уй сув қоплаш хавфида турибди.

ФҲМ ўзан ёнидаги 414 оила хавфсиз ерга кўчирилганини билдирди

Воқеа жойига фавқулотда ҳолатлар минстри Кубатбек Боронов борди,  у қолган оилаларни кўчириш масаласини хал қилмоқда.

Бу йил мартнинг сўнгида ер кўчки Ўш вилоятининг Ўзган районига қарашли Ничке-Сай қишлоғидаги тўрт уйни босиб қолган. Натижада олти кишидан иборат бир оила халок бўлган.

Ўша вақтдаёқ Жалолобод вилоятининг Майли-Суу шаҳрининг ёнида март ўртасида ер кўчки жила бошлагани рўйхатга олинган. Ўшанда ФХМ хавфга яқин  жойлашган уйларнинг яшовчиларини чиқариб кетгани боис ҳеч ким зиён кўрмаган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов