Бишкекда назорат милициясининг автомашинаси светафорни уриб юборди

696

7 апрелга ўтар кечаси назорат милициясининг автомашинаси Фрунзе ва Тоголок Молдо кўчаларининг кесилишидаги светафорни уриб қулатди. Назорат милиция бошқармаси йўл ҳалокати йўлнинг сирпанчиғлиги сабабли бўлганини билдирди.

«Nissan» русумидаги назорат автомашинаси 7 апрелга ўтар кечаси Фрунзе ва Тоголок Молдо кўчаларининг кесилишидаги светафорни уриб кетиб қулатди.

Назорат милицияси бошқармаси (НМБ) матбуот котиби ҳеч ким жабрланмаганини, йўл ҳалокати эса йўл сирпанчиқлиги сабабли юзага келганини билдирди.

«Бу кесилишдаги кафеда муштлашув бўлиб, милиция чақиришган экан. Назорат милициясидагилар воқеа бўлган жойга яқинлашиб қолганда, ҳайдовчи рулни бошқаролмай қолиб, йўл чироғига бориб урилган. Ҳайдовчи йўл ҳалокати сабаби муз бўлгани билан боғлади. Ҳеч ким қурбон бўлмаган, экипаж жабрланмаган», — деб билдирди НМБнинг матбуот хизмати.

Назорат милициясидагилар милиция ходимлари тиббий текширувдан ўтишганини, текширув уларни соғ эканлигини кўрсатганини хабар қилишди.

Ҳозир НМБда хизмат текшируви бормоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов