Москвадаги 14 аёлнинг умрига зомин бўлган ёнғин бўйича иш судга ўтди

665

Россиянинг тергов комитети Москвада 14 қирғизистонлик аёлларнинг умрига зомин бўлган нашриётдаги ёнғин бўйича текширувини тугатди. Босмахона директори Сергей Москвин билан инженери Антон Яцков ёнғин хавфсизлиги бўйича талабларни бажармагани сабабли айбланиб, иш судга ўтказилиб берилган.

Россия тергов комитети хабарига кўра, ёнғин бўйича текширув тугаб, суд муҳокамаси учун ўтказиб берилган.

Тергов версияси бўйича ёнғин носоз электр ускунадан келиб чиққан. Ёнғин шиддат билан бинони қоплаган.

«Шунингдек, бино қурилишидаги ўзбошимчалик  билан ўзгартиришлар ёнғин вақтида ходимларга ҳеч қандай қийинчиликларсиз хонадан чиқиб кетишга имкон бермаган», — дейилади комитетнинг билдирувида.

Алтуфьев шоссесида содир бўлган ёнғинда 17 одам ҳалок бўлиб, унинг ичида 14 нафари қирғизистонлик аёллар бўлган. Ёнғин 27-август куни эрталаб Москванинг шимолий-шарқ қисмида жойлашган босмахона омборидан чиққан. Ёнғин сабаби қатори лампочка симининг қисқа туташуви айтилган. Улар 4-қаватдаги кийиниш хонасида қамалиб қолиб, исдан заҳарланиб вафот этган.

Нашриётнинг бош директори Сергей Москвин ўзи милицияга айбини тан олиб келган.

Нашриёт инженери Антон Яцков тергов комитетининг ходимлари томонидан 14-сентябрда қўлга олинган.

Суд уларни тергов ишлари боргунча тергов қамоғига қамаган. Суд 2017-йилнинг мартида директор билан инженернинг қамоқ муддатини апрелнинг охиригача узайтирган. Москвин билан Яцков беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Регина Им