Қирғиз спортчиси Пекин олимпиадасининг бронза медалига эга бўлди

653

Қирғиз курашчиси Базар Базаргуруев Олимпиада ўйинларининг бронза медалининг соҳиби бўлди. Бу Пекин олимпиада ўйинларидаги допинг пробаларини текширилиши натижасида бўлмоқда.

Пекин ва Лондон олимпиада ўйинларида куч синашган курашчиларнинг допинг пробалари текширилиши натижасида уч спортчи квалификацияларидан ажраган. Улар: Светлана Царукаева, Артур Таймазов ва Василий Федоришин.

Базаргуруев Пекинда 2008-йили ўтган ўйинларда эркин кураш бўйича 60 кг оғирлик категорияда Қирғизистон номидан борган. Шу категорияда Василий Федоришин ҳам куч синашган эди, бироқ текширувда унинг допинг пробаси ижобий натижа берган.

Бу категориядаги турнирнинг финалида Федоришин россиялик Мавлет Батировдан енгилиб, бронза медални япон Кеничи Юмото ютган эди. Федоришиннинг пробасидан допинг топилгандан кейин кумуш Юмотога ўтиб, бронза Базаргуруевга топширилган.

¼ финалда қирғиз курашчиси ҳам шу Федоришиндан мағлуб бўлган. Кейинги турнирнинг биринчи учрашувида Базаргуруев америкалик Майк Задикти ютиб, финалдаги бронза учун учрашувда Кеничи Юмотодан енгилган.

Пекин ва Лондон ўйинларида иштирок этган айрим спортчиларнинг допинг пробаларининг натижалари тўғрисидаги маълумот Халқаро олимпиада комитетининг сайтида 5-апрелда эълон қилинган.

Кейинчалик медалларни қайта топширилиши бўйича маълумот Бирлашган кураш дунёси сайтида пайдо бўлиб, Пекин олимпиадасининг бронза медали Базаргуруевга топширилгани расмий турда тасдиқланган.

Базар Базаргуруевнинг бронза медали Қирғизистон учун тўртинчи олимпиада медали бўлиб саналади. Биринчи бронза медални 2000-йили дзюдочи Айдын Смагулов олиб келса, кейин 2008-йили яна икки медални курашчилар Канат Бегалиев (кумуш) ва Руслан Тумонбаев (бронза) олиб келишган.

Муаллиф: Каминат Имирханова