Тергов комитети: Петербургдаги террор ҳужумига алоқадорликда гумонланган саккиз киши қўлга олинди

622

Россия Тергов комитети Петербург метросидаги террор ҳужумга алоқаси бор деб гумон қилинган 8 кишини қўлга олди. Терговчиларнинг билдиришига кўра, қўлга олинганларнинг уйидан портловчи мослама, қурол ва ўқ-дори топилган.

Россиянинг тергов комитетининг расмий вакили Светлана Петренко Санкт-Петербургдаги террористик ҳужумга алоқаси бўлган 8 киши ушланганини билдирди. Олти нафари Петербургда, иккиси Москвада ушланган.

Тергов комитети қўлга олинганларнинг лисм-шарифини ошкор қилди: Сейфулла Хакимов, Ибрагибжон Ерматов, Дилмурод Муидинов, Бахрам Ергашев, Азамжон Махмудов, Махамадюсуф Мирзаалимов, Шохиста Каримова ва Содик Ортиков.

Қўлга олинганларнинг уйидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Площадь восстания» метро станциясида топилган бомбага ўхшаш портловчи мослама топишган. Терговчилар ўқ отувчи қурол ва ўқ-дори ҳам топишган.

Текширув давом этмоқда, суд қўлга олинганлар учун баш коргоо чарасын танлаб олиши керак.

Санкт-Петербургдаги террор ҳужуми

Петербург метросининг вагонида 3 апрелда «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида портлаш бўлган. Террор ҳужумининг натижасида 14 киши халок бўлиб, 50дан ортиқ киши жабрланган.

Ўт ўчириш жиҳозга ўхшаиб ясалган иккинчи портловчи мослама «Площадь восстания» станциясида топилган. Бомба портлагунга қадар зарарсизлантирилган.

Россиянинг ҳуқуқ тартибот органлари террор ҳужуми бўйича шубҳали Акбаржон Жалилов Қирғизистонда туғилганини, аммо охирги олти йилда Россияда яшаганини аниқлашган.

Тергов комитетининг маълумоти бўйича, ДНК-экспертиза террор ҳужумни Жалилов амалга оширганини кўрсатган. Жалиловнинг танасини ота-онаси ҳам таниган.

Муаллиф: Метин Жумагулов