Суд «Азаттык» ва «Заноза»нинг ҳисобларини ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди

683

Бишкек шаҳар суди «Азаттык» билан «Заноза»нинг ҳисобларини ҳибсга олиш тўғрисида Ленин район судининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Бишкек шаҳар судининг коллегияси 6-апрелда «Азаттык» билан «Заноза»нинг ҳисобларини қамоқдан чиқармасликка қарор қилишди.

«Заноза»нинг бош муҳаррири Дина Маслова суд қарори улар кутгандай бўлмаганини айтди.

«Бу иш судда бизнинг ташаббус билан қаралган. Бироқ шаҳар суди қамоққа олишни ўз кучида қолдиришини кутганмиз. Бизнинг адвокат бу қарорга қарши Олий судга арзланмоқчи. Менинг фикримча шу йўл билан жамоанинг  ындынын ўчириб, ишимиз ривожини бузмоқчи», — деди у.

Атамбаев ОАВга қарши

Бош прокуратура президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънини ҳимоя қилиш учун 2017-йилнинг март ойи бошида ОАВларига қарши даъво аризасини берган. Бир ой ичида «Азаттык» икки, «Заноза» тўрт даъво аризасига учраган.

Судга биринчи мурожаат «Ата Мекен» партияси юристларининг матбуот йиғини материалларининг чиқиши сабаб бўлган. Юристлар уларда Бишкек яқинида қулаган «Боинге-747»даги юкнинг бир қисми Атамбаевга тегишли эканлигини исботлаган ҳужжатлар бор эканлигини айтишган.

Унда назорат органи таҳририятларни «ёлғон маълумот тарқатгани» учун айблаб, «Азаттык»дан 10 миллион сом, «Заноза»дан 3 миллион сом компенсация ундириб беришни талаб қилган.

Мазкур маълумот манбааларига қарши бош прокурор Индира Жолдубаева президент Атамбаевнинг Кипрда мулки бор эканлигини тўғрисида муҳолифатчи Омүрбек Текебаевнинг билдирувини чиқаришгани учун даъво аризасини берган.

Бош прокуратура маълумот манбааларини воқеани «адолатсиз» ёритгани ва «текширилмаган маълумотларни» эълон қилгани учун айблаб, шу билан бирга компенсация талаб қилган.

Бош прокуратуранинг яна икки даъво аризаси «Заноза» нашрига ва унинг тенг ҳуқуқли аъзоси Нариабек Идиновго (Нарин Айыпга) қарши берилган. Назорат органи нашрдан ва таҳририятнинг тенг ҳуқуқли аъзосидан 6 миллион сомдан компенсация ундириб беришни талаб қилган.

Даъвога журналистнинг бу орган президент шаънига нисбатан салбий мақолалари сабаб бўлган.

Ленин район суди мазкур маълумот манбааларининг банк ҳисобларини даъво аризалари асосида қамоққа олган. Идинов мулки билан ҳисблари ҳам ҳибсга олинган.

Муаллиф: Метин Жумагулов