Қирғизистон ФИФА рейтингида уч позициясини йўқотди

648

Халқаро футбол федерациясининг мартдаги рейтингида Қирғизистон терма жамоаси февралга нисбатан уч позициясини йўқотиб, 128-ўринни олди.

Осиё кубогига саралаш босқичнинг биринчи ўйинида Макао терма жамоасини ютиб олишига қарамай, Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси уч поғона пастга тушиб, энди 128-ўринда туради.

Сабаби ФИФАнинг қоидалари бўйича жамоа сўнги тўрт йилда ғолиб бўлган ўйинларгина терма жамоанинг рейтингига ижобий таъсир қилади. Бу ҳам камдай ўйин бўлган кундан 12 ой ўтгандан сўнг унинг вақт коэффииценти жамоага кам бал олиб кела бошлайди.

Осиё кубогининг саралаш босқичигача тўрт ой давомида Қирғизистон терма жамоаси ҳеч қандай расмий учрашувлар ўтказмаганини ҳисобга олганда, рейтингнинг апстлаши қонун доирасида бўлди.

Жаҳон рейтида позициясини йўқотиб, Қирғизистон Осиё футбол конфедерациясига кирган ўлкалар рейтингида ҳам уч поғона пастга тушди. Энди жамоа 19-ўринда.

Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи бўйича Қирғизистоннинг рақиблари ФИФА рейтингида паст поғоналарга жойлашди: Ҳиндистон 101-ўринда, Мьянма 166-ўринда ва Макао 184-ўринда.

Қирғизистон бу йил июнда учрашадиган Ҳиндистон терма жамоаси көрүнүктүү секирик жасады. Жамоа 31 позицияга кўтарилди. Қирғиз терма жамоаси каби Ҳиндистон Осиё кубогининг саралаш босқичининг биринчи ўйинини Мьянмага қарши ўйнаб, уни 1:0 ҳисобида ютиб олди.

Самарали натижасига қарамай, Ҳиндистон терма жамоаси ойнинг энг яхши жамоаси бўлолмади. Ундан Македония терма жамоаси ўзиб кетиб, у дарров 33 ўринга кўтарилиб, ҳозир жаҳон рейтинда 133-ўринни эгаллаб турибди.

Мартда ҳаммасидан ночор кўрсаткич Либерияники бўлди, у тезда 39 позициясини йўқотиб, 141-ўринга тушиб қолди.

Рейтингнинг олдинги сафи ҳам ўзгаришга учради. Бразилия терма жамоаси биринчи ўриндан Аргентинани суриб чиқди. Сўнги ойларда саф бошида турган Аргентина терма жамоаси энди иккинчи ўринда.

Мартда учинчи сафда Германия, ундан сўнг Чили билан Колумбия жойлашди. Энг яхшидарнинг дастлабки ўн сафи Испания терма жамоаси билан тугайди.

ФИФА терма жамоалари рейтинги — жамоанинг ҳозирга нисбатан кучини аниқлашган шароит яратган система. У ҳар ойда янгиланиб туради.

Балл чегириш системаси барқарор эмас ва кўплаган сабаблардан: рақиб терма жамоанинг кучига, ФИФАнинг ҳозирги рейтингидаги ўринга, ўйиннинг аҳамиятли коэффициентига ва бошқаларга боғлиқ.

Халқаро футбол федерацияси иштирокчиларининг кейинги рейтинги 4-майда чиқади.

Муаллиф: Каминат Имирханова