Боткен: Милиция олти яшар қизни зўрлаш бўйича шубҳали шахсни қўлга олди

567

 Боткен вилоятида милиция олти ёшли қизни зўрлашда гумон қилиб 34 ёшдаги эркакни қўлга олди. Суд тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ишлари бормоқда. Қиз касалхонада.

ИИМнинг матбуот маркази ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга хабар қилишича, 30-мартда милицияга жабрланган қизнинг бувиси мурожаат қилиб, набираси болалар майдончасидан йўқолганини билдирган.

Бир неча соатдан кейин шу куни кечда олти ёшли қиз даладан топилган. Дастлабки тиббий текширув болани жинсий зўравонликка учраганини кўрсатган.

Кўп вақт ўтмай гумондор қўлга олинди. Осмонбаевнинг айтишича, терговда уни зўрлашда алоқаси бор эканлиги тўғрисида айныгыс далиллар бор.

«У тергов изоляторига киритилди. Суд қарори билан у тергов битгунча икки ой қамоқда бўлади», — деди Осмонбаев.

Ҳозирча гумондор қизнинг уйидан бир неча чақирим узоққа олиб кетгани маълум.

«Гумондор киши қизни музқаймоқ биланми, чипс биланми қизиқтириб болалар майдончасидан олиб кетган», — деди Осмонбаев.

Қизнинг ота-онаси чет ўлкада ишлашади, болани ҳозир касалхонада бувиси олиб ётган. Болага тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова