Санкт-Петербург метросидаги портлаш: ўн киши халок бўлди яна ўнлаб жароҳатланганлар бор

802

Санкт-Петербург метрополитинда портлаш юз берди. Илк маълумотлар бўйича, ўн киши халок бўлиб, 40дан ортиқ киши жабрланган.

Санкт-Петербург метрополитинда портлаш юз берди. Илк маълумотлар бўйича, ўн киши халок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.

Портлаш метронинг «Сенная площадь» ҳамда  «Технологический институт» бекатларида таҳминан маҳаллий вақт билан 14:40да юз берган. Портлаш тротил эквиваленти бўйичаа 200-300 гр кучида бўлган.

Соғлиқни сақлаш минстрлиги 10 кишининг ўлимини расман тасдиқлади, қирққа яқин киши жароҳатланган.

http://

Миллий террорга қарши комитети «Площадь восстания» метро бекатида яна бир портловчи қурилма топилиб, зарарсизлантирилгани билдирди. Петербургдаги барса станциялар ёпилган.

Бош прокуратура ҳозирча воқеани теракт деб атамади. Бош прокуратуранинг расмий вакили  Александр Куреннойнинг айтишича ҳозирча бир хулоса чиқаришга эрта, муассаса ходимлари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари икки шубҳали шахсга қидирув эълон қилди.

Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко халок бўлган ва жабрланганларнинг оиласига ҳукумат ёрдам кўрсатишини ваъда қилди.

Россия президент Владимир Путин ва премьер-министр Дмитрий Медведев ҳам ўз ҳамдардликларини билдиришди

Санкт-Петербургда 4 апрелдан бошлаб уч кун мотам куни деб эълон қилинди.

Муаллиф: Эльдос Казибеков