Иқлимнинг ўзгариши Қирғизистонга кучли таъсир қилади: музликлар сувининг камайиши қишлоқ хўжалиги билан сув энергетикасигагина эмас, миграция билан ташқи сиёсатга ҳам бевосита таъсир қилади. Қирғизистонда иқлим ўзгаришини ўрганган ЮНИСЕФнинг мутахассиси «ЛИВЕНЬ.Living Asia» нашрига ўлкани яқин юз йилда нима кутиб кутаётганини айтиб берган.
Материалнинг асл нусхаси «Ливень.Living Asia» сайтида эълон қилинган.
Николас Мулиню — иқлим ўзгариши бўйича ЮНИСЕФнинг ривожланган давлатларида ишлаб келган тажрибали маслаҳатчиси. У жанубий-шарқий Осиёда, Осиё-тинч океани ҳудудида иқлим ўзгаришини қишлоқ хўжалигига ва камбағалликка кўрсатган таъсирини текшириб кўрган. Мулиню иқлим ўзгаришини болаларга кўрсатган таъсирини ўрганиш учун Қирғизистонда икки ҳафта бўлди.
Биз Қирғизистонда иқлимни кескин ўзгаришини сездик. У ҳозирдан ҳудуддаги иқлим ўзгаришини бошдан ўтказаётган ўлка бўлиб ҳисобланади. Сабаби Қирғизистон музликлардан оқиб тушаётган сувларга тобе давлат.
Қишлоқ хўжалиги ва миграция
Ёзда музликлар билан қор эриб, дарёлар ва каналларни доимий сув билан таъминлайди. Шундан сўнг сув экин майдонларига ҳам етади. Келажакда сувнинг миқдори камайиши мумкин, сабаби ҳарорат кўтарилганда музликлар камая бошлайди. Ёзда музликларнинг суви кўп бўлади, бироқ бу вақтинча кўриниш. Кейин сувнинг миқдори камаяди.
Бу қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилади? У музликлар сувларига боғлиқ. Иқлимнинг ўзгариши сув тошқинларига ва қурғоқчиликка олиб келади — биз буни Осиёда ва бутун дунёда кузатмоқдамиз.
Экин сувига тобе бўлган қишлоқ хўжалигида сув танқислиги ҳосилдорликнинг камайишига шароит яратади, демак оилалар кам даромад топади, бу эса болаларнинг камабағаллигига таъсир қилади.
Балки, оиласига пул топиб келиш учун болалар кўпроқ ишлашига тўғри келади, оилалар ўзларини боқиши учун қишлоқдан шаҳарга кўчишга мажбур бўлиши мумкин. Мана шундай оммавий муҳожирликни бошидан ўтказади деган тахминий асослар бор. Бироқ Бишкекда бу одамларни рўйхатга олишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишга шароит борми? Давлат буни зарарини камроқ қилиш стратегиясини ўйланиши керак.
Тоғда, сувдан узоқ жойда, яйловда мол боқиш ҳисобидан кун кечирган одамлар тупроқнинг эрозияси кучайгани сабабли ҳарорат кўтарилишининг оқибатларини сезишади. Бунга сув бор жойда қайта-қайта ҳайвонларни яйловга чиқариш, қурғоқчилик ва чўлларни кўпайишига сабаб бўлади. Қишлоқдаги одамлар жуда қийналишади.
Энергетика ва ташқи сиёсат
Қирғизистондаги электр қувватининг 90 фоизи Тоқтоғул ГЭСида ишлаб чиқилиб, бунинг учун Норин дарёсидан фойдаланади. Агарда дарёнинг сатҳи тушиб кетса, плотина орқали сув озроқ ўтиб, натижада электр энергиясини ишлаб чиқариш камаяди.
Бу мана шу сувга мухтож бўлган давлатларга ҳам таъсир қилади. Сувнинг камайиши улар билан бўлган дипломатик муносабатларга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Агар Қирғизистоннинг ўзида электр қувватини ишлаб чиқиш учун сув етарли бўлмаса, деман қўшни ўлкалардан электр сотиб олиб ёки иссиқлик электр станцияларини таъминлаш учун нефть ёки кўмир олиб келишга тўғри келади.
Келажакда сув энергетикаси учун сув танқислигидан қутилиш мумкин эмас. Бунинг учун қуёш батареялари бўлиши керак.
Агар Қирғизистон электр энергиясини сотиб олса, бунга ҳам маблағ керак. Бу ерда болалар учун катта хавф бор: пули унча кўп бўлмаган давлат электр энергиясига ўз бюджетини сарфлай бошлайди, олдин эса электр қуввати музликлар сувининг ҳисобидан деярли бепул бўлган. Маблағни энди қаердан олади?
Биринчи навбатда кўп ҳолларда ижтимоий тармоқнинг: мактабларнинг, касалхоналарнинг ҳаражатини, болаларни қўллашга кетадиган пулларни камайтиришади. Бу чиқасаларнинг барчаси тез озайиши мумкин. Давлат билан сиёсатчиларнинг танлайдиган ҳоли йўқ: агар ўлкада электр қуввати етарли бўлмаса, одамларни иссиқлик билан қишда таъминлай олмаса, унда жиддий сиёсий натижалар юзага келиши мумкин.
Иқлим ўзгариши ҳозир бўлаётган ва яқин орада — келаси 30 йил давомида — ҳозирги аср алмашгунча қолади. Буни натижасида сув болаларнинг камбағаллигига, миграцияга, қишлоқ хўжалигининг ҳосилдорлигига, энергия ишлаб чиқаришга таъсир қилади.