Суд МХДК раҳбарининг мулкини ҳибсга олишни истамади

520

Бишкекнинг Биринчи май район суди МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг ва президентнинг матбуот котиби Алмаз Усоновнинг мулкини ҳибсга олишдан бош тортди. «Ата Мекен»нинг депутатлари амалдорларни судга бериб, парламент вакиллари 2010-йили «Мегаком»ни сотишдан манфаатдор бўлгани тўғрисидаги билдирувлари учун уларни мулкини қамоққа олишни талаб қилишган.

«Ата Мекен»нинг юристи Таалайкул Токтакунова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда депутатлар ўз илтимосини судларни ҳукуматга қарши чиққанларга муносабатини кўрсатиш учун беришганини айтди.

«Биз бу ҳаракат билан Октябрь районининг суди “Заноза”, “Азаттык”нинг, Канатбек Азизнинг ва шахсан мени мулкимни қамоққа олиб тўғри иш қилмаганини кўрсатгимиз келди. Суд бош прокуратуранинг бизни мулкка нисбатан илтимосини бажаришдан бош тортиши керак эди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ор-номусни ҳимоя қилиш бўйича текширув — бу мулк талаши эмас, шу сабабли маънавий зарарнинг суммаси суд томонидан жараён битгандан сўнг аниқланади. Токтакунова бундай можаролар бўйича судлар мулкни қамоққа олмаслиги керак деб ҳисоблашади.

Усонов билан Сегизбаевдан ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Мартнинг охирида «Ата Мекен» уч депутати — Омурбек Текебаев, Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматов — Сегизбаев билан Усоновни судга берган.

2016-йилнинг ноябрида Сегизбаев президент Алмазбек Атамбаевга Белиздан келди деган ҳужжатларни кўрсатган, шунда бу депутатлар 2010-йили «Мегаком» операторининг акцияларини сотишга алоқадорлиги айтилади.

Депутатлар мазкур маълумотни инкор қилиб, партия раҳбари Омурбек Текебаев ҳукуматдан даъвони бекор қилган ҳужжатларни анча олдин кўрсатган деб ҳисоблашади.

Мазкур парламент вакиллари Сегизбаев билан Усоновнинг бу маълумотни тарқатиши уларнинг шаънига доғ туширади деб ҳисоблашади.

Текебаев жавобгар томонлардан халқ олдида кечирим сўраб, ўзига келтирган маънавий зарар учун 60 миллион сом миқдорида компенсация ундириб беришни талаб қилган. Шикмаматов билан Салянова компенсация даъво қилмаган.