Милиция собиқ депутат Садир Жапаровнинг 500га яқин тарафдорларининг митингини қувиб тарқатиб, 68 кишини қўлга олди. Жапаровни қўллаб митингга чиққанлар сиёсатчининг бўшатилишини талаб қилиб, мамлакатни муҳолифатга тазйиқ кўрсатишни тўхтатишга чақирди. Қирғизиcтоннинг ҳукумати Жапаровни 2013 йили Иссиқкўл вилоятининг губернаторининг гаровга олиш бўйича айблаб қирғиз-қозоқ чегараcида ушлаб кетди.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари Садир Жапаровни қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан қўлга олиб, МХДКнинг биносига олиб келишган. У ерда сиёсатчининг 500га яқин тарафдорлари йиғилиб туришган.
Тинчлик билан бошланган митинг соат 16:00дан кейин милиция билан тўқнашувгача бориб етган. Намойишчилар Жапаровни белгиланган вақтда терговдан чиқармаганидан норози бўлишган.
Шундан сўнг агрессив кайфиятдаги қаршилик кўрсатганлар милициянинг тўсиқларини бузиб ўтиб, ҳуқуқ тартибот ходимларига пластик бутилкаларни ва тошларни ирғита бошлашган.
Мазкур воқеадан сўнг зудлик билан МХДКнинг биноси ташқарисида харбий либосдаги одамлар йиғилган. Улар ҳавога бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ очиб, кейин митингчиларни тутовчи гранаталар билан қувиб тарқатишган.
Милиция билан тўқнашувлар вақтида ҳуқуқ тартибот органлари митингчиларнинг 68 нафарини қўлга олиб кетган. Ички ишлар минстрлиги уларни “бебошлик”, “мулкка зиён етказиш” ҳамда “милиция ходимларига қаршилик кўрсатиш” бўйича айбланган.
Қўлга олинганларнинг бир қисми ёпиқ суд процессига жўнатилиб, уларга эҳтиёт чораси чиқарилади.
Жапаровнинг яна таҳминан олти тарафдори Ўш шаҳрида қўлга олинган. Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича қўлга олинганлар паркда инсонларни марказий майдонга чиқишга ва собиқ депутатни қўллашга тарғиб қилишган.
Жапаровнинг айбланиши
МХДКнинг фикри бўйича, Жапаров 2013 йили “Кумтор”ни миллийлаштириш учун Иссиқкўлдаги митингни молиялаб, вилоятнинг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровда ушлаб туришга буйруқ берган.
Лекин Каптагаев ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида билдиргани каби, у Жапаровга қарши ариза ёзмаган ва унга қарши ҳеч қандай шикояти йўқ.
Жапаровнинг тарафдорлари, унинг ичида муҳолифатчи “Ата Мекен” партиясининг вакиллари сиёсатчининг қўлга олиниши “қонунсиз” бўлди деб ҳисоблашади.
«Ҳозир Қирғизистонда ҳукуматни танқид қилганларнинг барини қамаш сиёсати кетмоқда. Жапаровни оддий гувоҳ қатори чақирилса бўлар эди», — деган депутат Асия Сасикбаева.
Садир Жапаров — Жогорку Кенешнинг собиқ депутати. Ҳукуматни босиб олиш бўйича айблангандан кейин у 2013 йили хорижга чиқиб кетган.
Жапаров, Камчибек Ташиев ҳамда Талант Мамитовлар 2012 йилнинг 3 октябрида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш учун митинг ўтказишгандан кейин уларнинг депутатлик мандатларидан ажратишган.
Сўнги тўрт йилдан бери у Қозоғистонда яшаб келган ва Қирғизистонга қайтиб келганда президентлик учун курашишини айтган.