Собиқ депутат Садир Жапаров Қирғизистонга қайтиб келди

773

МХДКнинг ходимлари собиқ депутат Садир Жапаровни қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан қўлга олди. Ҳукумат уни Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернаторини 2013 йили гаровга олганликда айбламоқда. Жапаров Қирғизистонга депутатлик мандатидан айрилгандан кейин тўрт йил ўтгач қайтиб келган.

Собиқ депутатнинг тарафдорларидан бири Тимур Саралаев Kloop.kgга билдиришича, Жапаров чегарадан ўтиши билан уни МХДКнинг ходимлари машинага солиб олиб кетишган.

«Чегарадан тўртта қора жип катта тезликда чиқиб кетди. Ҳозир милиционерлар солинган машина ўтиб кетаяпти. Қуршов ола бошлашди», — деди фаол Тимур Саралиев.

МХДКнинг фикрича, Жапаров “Кумтор”ни миллийлаштириш учун ўтказилган Иссиқкўлдаги митингларни “молиялаштирган”.

Махсус хизматлар унга бир неча моддалар бўйича айб қўймоқда. “Ўлдириш билан қўрқтиш”, “Гаровга олиш”, “Безорилик”, “Ҳукумат вакилига куч қўлланиш”.

МХДКнинг фарази бўйича, Жапаров 2013 йили митингчиларга ўша вақтдаги Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган.

Садир Жапаров Қирғизистонга 25 мартда МХДКга тергов бериш учун келишини билдирган. Лекин у тергов сабабларини билмаган, лекин ўзига қарши жиноят иши қўзғалиши мумкинлигини ўйлаган.

Жапаров депутатлик мандатидан ажратилгандан кейин 2013 йили чет ўлкага чиқиб кетган. Сўнги тўрт йилдан бери у Қозоғистонда яшаб келади.

Қирғизистонга қайтиб келгандан кейин собиқ депутат президентлик учун курашишини айтган. Навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг 19 ноябрида ўтади.

Садир Жапаров — 2013 йили ҳукуматни куч билан босиб олиш бўйича айбланган уч муҳолиф сиёсатчилардан бири.

Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитовлар 2012 йилнинг 3 октябрида “Кумтор”олтин конини миллийлаштириш учун митинг ўтказишгандан кейин уларни депутатлик мандатларидан ажратишган.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Сурат: Дайирбек Орунбеков