Атамбаев: Мен "Азаттык"қа қарши даъво бўйича халқаро судларгача етишга тайёрман

789

Президент Алмазбек Атамбаев ўз ор-номусини ҳимоя қилиб, ОАВ билан судлашишни давом эттиришини билдирди. У сиёсатда қолиш ниятида, бироқ ҳукумат ёки парламент хизматини эгаллайман деган режаси йўқ.

Атамбаев 2005-йилнинг 24-мартида биринчи президент Асқар Ақаевни хизматдан олган «Лола инқилоби»га бағишланган ёдгорликни очилишида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ўз сўзида президент «Азаттык» радиосининг журналистларига қарши даъво аризалари бўйича халқаро судларгача боришга тайёр эканлигини билдирди. Атамбаевнинг фикрича, улар «Заноза»даги ҳамкасблари билан бирга «тухматчилар ва ўлаксахўрлар». Шулар сабабли унинг онаси ва акаси вафот этганини ҳам айтиб ўтди президент.

«Мен “Азаттык” радиоси бўйича халқаро судларгача боришга тайёрман. “Азаттык” радиоси яхши сабоқ олади. Мен соғлигимни тиклаб олдим, Америкага бориб, Трамп билан сўзлашмоқчиман, сабаби буни тўхтатиш керак. Нима бўлганда ҳам мен журналистика — бу атайин тухмат эмас, адолат, рост маълумот деб ҳисоблайман», — деди президент.

Атамбаев судда ютиб қолса, пулни болалар онкологиясига ёки «бизнинг» журналистларга ўтказиб беришини билдирди.

«“Азаттык”нинг бюджети юз миллионлаган доллар. Мен ундан кўра бу даъво аризадан тушган маблағни бизнинг журналистларга,  болалар онкологиясига бераман. “Заноза” ҳам грантларни олади», — деди у.

«Мен премьер-министр бўлмайман»

Журналистларга нисбатан режаларидан ташқари Атамбаев сиёсиз лавозимни эгалламаслигини айтди.

«“Сен сиёсат билан машғул бўлмасанг сен билан машғул бўлишади” деган сўзни ёдда сақлаш керак. Мен премьер-министрдин ёки парламент спикери лавозимини эгаллаш ниятим йўқ. Қолгим келганда қолардим. Бироқ бизда премьер-министр, президент, спикер бўлиб ишлагиси келган сиёсатчилар етарли деб ўйлайман», — деди у.

Президент ўзини қўллаган социал-демократлар партиясини «янгилаб», «тозалаб» чиқмоқчи.

«Мен ўз президентлик КСДП партиясининг масалалари билан машғул бўламан. Унга анча меҳнат сарфланган, у янгиланиб, тозаланишини хоҳлардим, бироқ мен бирор лавозимни эгаллашимни кераги йўқ», — деб сўзини якунлади Атамбаев.

Атамбаев билан ОАВни можароси

Алмазбек Атамбаев ҳукумат билан муҳолифат Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар бўйича келишмовчилик бошлангандан тортиб журналистларни танқид қилиб келган.

Бош прокурор Индира Жолдубаева 7-мартда «Азаттык» билан «Заноза»га қарши президент тўғрисида «ёлғон маълумот тарқатгани учун» даъво аризаси берган. Маънавий зарарнинг компенсацияси қатори бош прокурор «Заноза»дан 9 миллион сом, «Азаттык» радиодан 20 миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда.

Даъво аризага бу маълумот манбааларида Бишкек яқинида қулаб тушган самолётдаги юк Атамбаевга тегишли эканлигини айтган мухолифатчи «Ата Мекен» партияси юристларининг матбуот йиғини тўғрисидаги матбуот йиғини тўғрисидаги материаллар чиққани сабаб бўлган.

Иккинчи даъво аризаси бу маълумот манбаалари Атамбаевнинг Кипрда мулки бор эканлигини айтган мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг сўзини эълон қилгани учун берилган.

Бироқ журналистлар ўзлари қўйилган айбларни асоссиз деб ҳисоблашади, сабаби улар юристлар билан депутатнинг сўзларини батафсил беришган.

Уч миллион сомлик даъво аризаси берилган «Заноза»нинг тенг ҳуқуқли ташкитлотчиси Нарин Айип президент ўз ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилмоқда деб ҳисоблайди .

«Куч органларининг барчачи президентнинг қўлида, бу мувозанат эмас. Судларни президент тайинлайди, МХДҚнинг раисини президент танлайди, бош прокурорни ҳам, мувозанат бузилган ҳолат ҳозирдан тузилди», — деди у.

Ленин район суди «Заноза» билан «Азаттык» Атамбаев билан судлашиб ютқазса, улардан керакли суммани ундириб олиш учун уларнинг ҳисобларини ҳибс қилди.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Александра Титова, Алина Пак, Сезим Канибекова.