Қирғизистонлик 14 аёлларнинг ёнғиндан қурбон бўлиши: Типографиянинг эгаси 6 миллион рубль жаримага тортилди

691

Москвадаги «Печатный экспресс» типографиясинниг бош директори Сергей Москвин мигрантларни рўйхатисиз ишга олгани учун 6 миллион рубль жаримага тортилди. Ўтган йилда мазкур типографидаги ёнғинда 17 аёллар халок бўлган, уларнинг 14 нафари Қирғизистоннинг фуқароси бўлган.

Алтуфьевск шоссесидаги типографияда чиққан ёнғинни текширув натижасида Москванинг прокуратураси қурбон бўлган 12 қирғизистонлик аёлларнинг икки нафаригина Москвада рўйхатдан ўтганини аниқлаган.

«Бош директор Сергей Москвин хориж фуқароларини ишга ноқонуний жалб қилгани учун умумий 6,6 миллион рубль шарти билан маъмурий жавобгарликка тортилди», — деб айтилади муасасанинг баёнотида.

Типографияда 27 август куни эрта билан ёнғин чиққан. Бинонинг биринчи қаватидаги чироқдан учқун чиқиб, ёнғин бошланган. Россиялик уч аёл ва 14 нафар қирғизистонлик аёллар воқеада халок бўлишган.

Милиция ёнғин бўйича жиноят ишини қўзғаган. Абланувчи қатори типографининг бош директори Москвин ҳамда бош инженер Антон Яцков ўтмоқда.

Улар тергов вақтида қўлга олиниб, тергов изоляторига қамалган. Москвин билан Яцков ёнғин хавфсизлиги қоидасини бузганлиги учун айбланмоқда.Бундан ташқари Москвинга қарши ноқонуний миграция ташкил қилиш бўйича жиноят иши қўғалган.

Марҳумларнинг яқинлари типография эгасидан компенсация сифатида миллион рублдан унлириб беришни талаб қилишмоқда.

Муаллиф: Александра Титова