МХДҚ: Тергов Текебаев айбининг «инкор қилиб бўлмас далилларини» топди

675

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети мухолифатчи Омурбек Текебаевга нисбатан жиноий иш бўйича унинг айби тўғрисида «инкор қилиб бўлмас далиллар» тўпланганини билдирди. Депутат «Мегаком» уяли операторини бошқаришга рухсат олиб бериш учун россиялик тадбиркордан 2010-йили 1 миллион доллар пора олган деб айбланмоқда.

МХДҚнинг маълумоти бўйича Текебаев номи айтилмаган қирғизистонликлар орқали «Мегаком»ни назорат қилгиси келганлардан пул олган.

«Текебаев жиноий иш қилгани тўғрисида далиллар бир қанча гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ҳужжатли маълумотлар билан тасдиқланган, уларни қонун талабига кўра тергов битгунча ошкор қилинмайди», — деб билдиради МХДҚ.

«Ата Мекен» партияси 22-мартда муҳолифатчининг ушланишига ва қамоққа олиниши ноқонуний бўлганини эълон қилди. Бироқ тергов-тергов қонун доирасида бўлаётганини айтмоқда.

Мухолифатчи партиянинг адвокатлари Текебаев Москвада россиялик тадбиркор Леонид Маевский билан учрашганини инкор қилган ҳужжатларни кўрсатишди. Тадбиркор ундан мухолифатчи 2010-йилнинг июлида 1 миллион доллар пора олганини айтган эди.

Партия ўша вақтдаги Текебаевнинг борган-келгани тўғрисидаги маълумотни эълон қилди:

  • 2-июлда Омурбек Текебаев Бишкекда бўлиб, 24.kg маълумот агентлигининг журналисти Дарья Подольская билан суҳбатлашган;
  • 3-июлда у вақтли ҳукумат президенти Роза Отунбаеванинг инаугурациясида иштирок этган;
  • 5-июлда Текебаев расмий делегация таркибида «Манас» ҳаво майдонидан Норвегияга Бишкек–Тошкент–Рига–Осло йўналиши билан жўнаган;
  • 11-июлда Норвегиядан Қирғизистонга учиб чиққан;
  • 12-июлда Бишкекда бўлган.
Текебаевнинг адвокатлари кўрсатган унинг паспортининг тасвири

«Ослога бориб келгандан кейин 2010-йилнинг июлида Текебаев вақтли ҳукумат раисининг ўринбосарлик хизматини топшириб, техник ҳукумат таркибига киришдан бош тортган, аниқроқ айтганда, 12-июлдан кейин у хизмат одами бўлмаган ва “Коррупция” моддаси бўйича жавобгарликка тортилмайди», — деб билдирди партия.

Текебаевнинг қамоққа олиниши

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари хизмат сафаридан қайтиб келаётганда «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган.

Ундан бир кун аввал Маевскийнинг кўрсатмаси асосида унга қарши «Порахўрлик» ва «Тоаламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Россиялик тадбиркор Текебаевга «Мегаком» компаниясини бошқаришга рухсат олиб бериш учун 1 миллион доллар берганини айтган.

Қўлга олингандан кейин Текебаев миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг биносига олиб келиниб, бу ерга унинг тарафдорлари етиб боришган. Улар уни қўллаб митингга чиқишган, бироқ шунга қарамасдан суд мухолифатчини икки ойга қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган. Унинг адвокатлари қарорга қарши арзланишга ҳаракат қилишган, бироқ шаҳар суди аввалги қарорни ўз кучида қолдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко