Президент вакили: Атамбаев «Ата Мекен»ни «сасиган» партия деб айтмаган

598

Биринчи май район судида “Ата Мекен”нинг президент Алмазбек Атамбаевга қарши шикоят аризаси бўйича йиғин ўтди. Партия президентнинг камситувчи қўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилади ва у партиянинг тадбиркорлик обрўсига зиён келтирди деб ҳисоблайди. Суд ҳозирча мазкур иш бўйича бирор ҳукм чиқармади, йиғин 27 мартга жилдирилди.

Президентнинг вакили Айжан Кадирова суд йиғинида Атамбаевнинг “сасиган” партия тўғрисидаги сўзлари “Ата Мекен”га қаратилмаганини айтди. Бироқ у бу сўз тегишли бўлган партия номини атай олмаган, улардан судга шикоят аризаси тушмаганини билдирди.

«Ата Мекен» партиясининг юристи Таалайкул Токтакунованинг айтишича, асосийси — «Ата Мекен» талончиларнинг партияси эмаслигини исботлаш.

Суд ҳозирча бу иш бўйича ҳеч қандай ҳукм чиқармади, кейинги мажлис 27 мартдабўлади.

«Ата Мекен» партияси 2017 йилнинг 7 мартида президент Атамбаевни судга берган. Партия вакиллари президентнинг “сасиган” партия ва «талончилар» тўғрисидаги сўзларини камситиш деб топишган.

Шикоят аризаси 10 пунктдан иборат, уларда юристларнинг фикри бўйича партяининг ва унинг раҳбарига нисбатан айтилган камситувчи сўзларнинг бари санаб ўтилган.

Атамбаев менен Текебаевнинг қарама-қаршилиги

Президент Текебаев билан курашаётиб “Ата Мекен”ни танқид қилган.

Атамбаев ва  Текебаевнинг қарама-қаршилиги парламентдаги “Ата Мекен” фракциясининг Конституцияга ўзгартиришга қарши чиққандан кейин бошланган. Ўзгартиришларни эса президент ва унинг аппарати таклиф қилган эди. Атамбаев ўз навбатида реформага қарши бўлганларни танқидга олган.

Уларнинг жанжали Текебаев президентнинг мулки тўғрисидаги маълумотларни ошкор қила бошлагандан кейин кучайиб кетган.

Аниқроқ айтганда, Текебаев Атамбаевнинг Кой-Таш қишлоғида қураётган уйи тўғрисида айтиб берган.  Унинг айтишича, Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов шаҳар раҳбарлигини олиш учун ўз аёли орқали Атамбаевга 2,7 гектар ерни ўтказиб берган.

Бош прокуратура Текебаевнинг сўзларини текширтириб чиқиб, бу келишим қонуний бўлган деб хулоса чиқарган. Кейинчалик Текебаев Атамбаевнинг Кипрда яширин мулки ва бизнес манфаатлари бор эканини билдириб чиққан. Бироқ бу маълумотни у ҳозирча ошкор қилмади.

Шунингдек, Текебаев мартда президентга импичмент эълон қилиш процедураларини режалаштирган эди.

Муҳолифатчи хизмат сафаридан қайтиб келганда «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Шундан бир кун аввал унга қарши россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг билдирувига боғлиқ «Порахўрлик» ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Маевский «Мегаком» уяли операторини бошқаришга шароит тузиб бериш учун Текебаевга 2010-йили бир миллион доллар берганини билдирган.

Тергов версияси бўйича Чотонов бу келишувда ўртачи бўлган, у 26-февраль куни эрталаб қўлга олинган.

Қўлга олингандан кейин Текебаев билан Чотонов миллий хавфсизлик бўйича давлат қўўмитасига етказилган.

Сиёсатчиларнинг тарафдорлари дарров МХДҚнинг олдига норозилик акциясига чиқишган. Бироқ мухолифатчининг норозилигига қарамай, Биринчи май район Текебаев билан Чотоновни икки ойга қамоққа олган. Ҳозир муҳолифатчи МХДҚнинг тергов изоляторида ўтирибди.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Анна Капушенко
Сүрөт: Данил Усманов