Суд «Азаттык» ва «Заноза»нинг банк ҳисобларини ҳибсга олди

712

Бишкек шаҳар суди «Заноза» ва «Азаттык» порталларининг банк ҳисобларини президент Атамбаевнинг шаънини ва обрўсини ҳимоя қилиш иши бўйича ҳибсга олди. «Заноза»  бу иш нашрнинг ёпилишига олиб бориши мумкин деб хавфланмоқда.

«Заноза» интернет-нашрининг бош муҳаррири ва тенг асосчиси Дина Маслова Kloop.kgга тасдиқлашича, суд ташкилотнинг банк ҳисобларини қамоққа олган.

Маслованинг айтишича, суд ҳисобларни 14 мартдаёқ ҳибсга олган.

«Ҳужжатни эса қўлимизга бугунгина олдик, биз банкка қўнғироқ қилдик, ҳозирча ҳисоблар ҳибсга олинмаган экан. Уларга маълумот етиб бормаган шекилли. Улар даъво аризасида кўрсатилган миқдорнигина ҳибсга олишга харакат қилишмоқда, бошқача айтганда, уч миллион сомни. Лекин бизда унча пул ҳеч қачон бўлмаган», — деди у.

Маслованинг айтишича, адвокатлар ҳисобларнинг тўсилишига қарши судга даъво аризаси тайёрлашмоқда.

У бундай тадбир таҳририятнинг ишини чекламаслигини, лекин агарда суд ишлари чўзилиб кетадиган бўлса, у ҳолда «Заноза» ходимларига маош тўлаб бера олмай, ёпилиб қолишини айтди.

«Бироқ бу биз журналист сифатида ишлашни тўхтатамиз дегани эмас, ишлашни бошқа йўллари ҳам бор», — деди Маслова.

«Азаттык» радиосининг банк ҳисоблари ҳам суд қарори билан қамоққа олинган.

«Судья Жилдыз Жумабаева [...] "Азаттык медиа" муассасига тегишли банк ҳисобларини ва бошқа ҳисоблар тўғрисидаги маълумотни талабқилиш, 10 миллион сом миқдоридаги маблағни ҳибсга олиш тўғрисида маълумотнома қабул қилди. "Азаттык" радиосининг ҳисобида бу қадар маблағ йўқ бўлгани учун, ҳозирча барча молиявий операцияларга секлов киргизилди», — дейилади редакциянинг баёнотида.

Суднинг берган маълумотига кўра, ҳисобларни қамоққа олиш тўғрисидаги қарор агарда жавобгарлар иш бўйича ютилиб қолса, даъво аризалари маблағларни улардан олиш учун чиқарилган.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев Kloop.kgга билдиришича, бундай ҳолларда нашрлар суднинг қароригагина қарши арзлана олишади.

Медиа-эксперт Азамат Тинаевнинг фикри бўйича, ҳукуматнинг бундай харакатлари мазкур ОАВларнинг фаолиятини “фалажлаб” қўйиши мумкин.

«Таҳририят чиқимлари бор: офиснинг ижара ҳаққи, коммунал тўловлар, транспорт харажатлари.  Ҳозир “Заноза” ва “Азаттык”нинг фаолияти хавф олдида турибди. Бу уларни бундай вазиятда фалажлашга очиқдан очиқ харакат», — деди у Kloop.kg билан бўлган интервьюсида.

Медиа-эксперт Гулнура Торалиева Kloop.kg билан бўлган суҳбатида нашрларга қарши суд процессларининг  ўзиёқ ОАВга босим қўрсатиш бўлиб ҳисоблашини айтди.

Нашрларга қарши даъво аризалари

Бош прокуратура мартнинг бошида президентнинг шаънини ҳимоя қилиш учун «Заноза» ва «Азаттык»ни судга берган. Айбловчи тарафнинг версияси бўйича, нашрлар давлат раҳбари ҳақида “ёлғон” маълумот тарқатишган.

Суд текширувига муҳолифатчи «Ата Мекен» партиясининг юристларининг матбуот йиғини тўғрисида ва депутат Омурбек Текебаевнинг Кипрга боргани тўғрисида «Азаттык» ва «Заноза»нинг материаллари асос бўлган.

Журналистлар турк махфий хизматларининг ҳужжатларига таяниб «Манас» аэропортининг ёнида қулаган «Боинг-747»даги юкнинг бир қисми Атамбаевга ва унинг аёлига тегишли эканини билдирган юристларнинг эълонини босишган. Бу маълумотларни Туркиянинг ҳукумати ва элчиси инкор қилган.

Нашрлар шунингдек муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг Кипргабориб, уларга Атамбаев бу давлатнинг офшорида мулки бор экан деб айтганини ёзишган.

Нашрларнинг ўзлари даъво аризаларини асоссиз деб ҳисоблашади, чунки улар маълумот манбаларининг айтганларини сўзма-сўз келтиришган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Спутник»