Молия полицияси «Вечерний Бишкек» иши бўйича Александр Кимни қайта тергов қилади

713

Молия полицияси «Вечерний Бишкек»нинг эски эгаси Александр Кимни сўроққа олди. “ 2015 йилдан бери нашрдан ноқонуний дивидент олиб турганликда гумонланмоқда. Бу иш бўйича кейинги тергов 27 мартга белгиланди.

Тергов уч соатга чўзилди. «Рубикон» компаниясининг ва «Вечерний Бишкек»нинг эгаси Александ Кимнинг айтишича, Молия полициясининг ходимлари “ўзларини қонун доирасида тутишган”.

«Бизнинг илтимосномаларимизнинг бари қаноатлантирилди. Бизда қандайдир муҳим суд ҳужжати уларда йўқ шекилли деган фикр пайдо бўлди. Шунинг учун биз уларга кўрсатган ҳужжатларимиз улар учун янгилик бўлди. […] Рябушкин ўзига керакли ҳужжатларнигина кўрсатган экан», – деди Ким.

Кимнинг адвокаты Сергей Воронцов терговда асосан «Рубикон» компанияси хўжайинларининг алмашиши тўғрисида гап бўлганини айтди.

Сўроқдан кейин Ким тергов вақтида ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисидаги тилхат ёзиб берди. Кейинги тергов 27 мартда бўлади.

Иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича давлат хизмати (Молия полицияси) Александр Ким 2015 йили «Вечерний Бишкек» нашриётидан дивидендларни ноқонуний олиб чиқиб кетганидан шубҳаланмоқда.

Лекин Ким ўзи Kloop.kg билан бўлган интервьюда унга қарши очилган жиноят ишининг асоси йўқлигини билдирди.

У 2015 йили двиденд олиш ҳуқуқи бўлганини билдирди. Ўша вақтда «Вечерний Бишкек» бўйича иш судда бўлган ва эгалик Александр Рябушкинга ўтмаган бўлган.

Ўз билдирувларининг барини Ким терговчиларга ўтказиб берган ҳужжатлар билан тастиқлади.

Кимни қамоққа олиш харакати

Молия полициясиннг ходимлари Кимнинг уйида 17 мартда келишган. Улар уни ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисидаги тилхатни бузган ва қидирувда бўлган шахс сифатида қамоққа олишга харакат қилишган. Айни вақтда идора сайтида у қидирувдаги шахс сифатида рўйхатга олинмаган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари 6 мартда Александр Кимга қарши ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилиш бўйича жиноят иши қўзғалганини айтишган.  Улар Ким ўз ихтиёри билан бирга кетмаса куч қўлланиб олиб кетишларини билдиришган. .

Александр Кимни қамоққа олишга харакат бўлаётганини билгандан кейинг унинг уйига юристлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова, «Ата Мекен»нинг депутати Наталья Никитенко ҳамда собиқ депутат Асия Сасикбаева келишган.

Ўша куннинг ўзида Александр Кимнинг уйига терговчи Арзибек Жакишев келган. Ким молия полициясига суроққа боришга рози бўлган.

«Вечерний Бишкек» эгасининг алмашиши

Александр Ким «Вечерний Бишкек» нашрига 2915 йилнинг 1 сентябригача жгалик қилган. Суд текшируви 2014 йилнинг кузида ўз акцияларини қайтариб олишни истаган нашрнинг тенг шериги Александр Рябушкиннинг билдирувидан кейин бошланган.

2000 йили компанияларнинг улушини собиқ президент Ақаевнинг куёви Адил Тойгонбаев сотиб олгандан кейин Рябушкин «Вечерний Бишкек»ка эгалик қилган«Рубикон»нинг акцияларининг ярмидан ажраган.

Рябушкин келишув босим остида тузилганини билдириб, унга «Рубикон» акцияларининг 50 фоизидан ва нашр ишлаган 15 йил учун компенсация сифатида 15 миллион долларни ўзига қайтариб беришни талаб қилган.

Суд қарори билан Александр Рябушкин Кимга тегишли бўлган 50 фоиз акцияларга эга бўлган. Ўшандан кейин «Вечерний Бишкек»да директорлар кенгашининг таркиби алмаштирилган.

Ким бундай қарор ортида ҳукумат турганини билдирган. Раҳбарият алмашганидан норозибўлган «Вечерний Бишкек» таҳририятининг ярми кетиб қолиб, мустақил «Заноза» нашрини ташкил қилган, унинг бош муҳаррири этиб Дина Маслова тайинланган.

Муаллиф: Регина Им