Ўзган: ер кўчки йўлни босиб қолди, жабрланганлар йўқ

763

Ўш вилоятининг Ўзган районида ер кўчки автомобил йўлини босиб қолди. ФҲМнинг берган маълумотига кўра жабрланганлар йўқ, ҳеч нарса вайрон бўлмаган.

 Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги ер кўчки Кўлдук ва Қақир қишлоқлариинг ўртасидаги йўлга 19 мартга ўтар кечаси тушганини билдирди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Воқеа жойига қутқарувчилар ва маҳаллий ҳукумат вакиллари жўнаб кетишди. Ер кўчкининг кўлами 1650 куб метрни ташкил қилади. Йўл тозаланди.

Бу жорий ойдаги иккинчи кўчки. 15 март куни эрта билан Жалолобод вилоятининг Майлуу-Суу шаҳридан унча узоқ бўлмаган ердаги Сари-Бээ қишлоғида 1 750 000 куб метрлик ер кўчки тушган.

Ер кўчкининг оқибатида бир неча уй хавфли вазитяда қолиб, ҳукумат 10 оилани эвакуация қилган.

Муаллиф: Анна Капушенко