Сўз эркинлиги учун кураш: Мухолифат юриш иштирокчиларининг қамоққа олинишини «провакация» демоқда, милиция буни инкор этмоқда

647

 Бишкек милицияси сўз эркинлиги учун юришда қўлга олинган беш киши «йўлни ёпишга ҳаракат қилганда» қонунни бузган деб билдирди. Юриш иштирокчилари унга қатнашганлар қўлга олиниб, қамалишини ҳукумат томонидан уюштирилган «умумий фитна» деб аташди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати юришнинг ушланган иштирокчилари ҳуқуқ бузарлар эканлигини, сабаби улар милициянинг огоҳлантиришига қарамай Боконбаев ва Абдрахманов (собиқ Совет) кўчаларининг кесилишида йўлни ёпишга ҳаракат қилишганини билдирди.

«Ўзларининг "сиёсий ҳуқуқлар ва сўз эркинлиги учун" деб аталган юриш иштирокчиларини ушлаб, қамоққа олиш тадбир иштирокчилари айтгандай, ҳуқуқ бузишга кирмайди», — деб айтилади билдирувда.

Юриш иштирокчиси Эдил Байсалов иштирокчиларнинг ушланишини ҳукуматнинг «умумий фитнаси» деб атади.

«Бизнинг йўлимизни Моссоветдаги тротуарда тўсишганда, уларни колоннанинг орасидан биттадан судраб олиб кетишди […] Бу зўравонлик ва ноқонунийлик», — деб ёзди у «Фэйсбук»даги саҳифасида.

Қўлга олинганлар Бишкек ШИИБнинг қабул қилиш ва тарқатиш қисмига беш суткага қамоққа олинди.

Қамоқнинг «чидаб бўлмас» шароитлари

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг илтимосидан кейин қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг вакиллари қўлга олинганлар ўтирган қабул қилиш-тарқатиш бўлимига бориб келишди. Уларнинг сўзларига кўра, қамоқдагиларнинг шароити жуда ночор.

16 камеранинг ичидан олтитаси фойдаланилади. Қабул ва тарқатиш бўлими таъмирга мухтож. Айрим камераларда 20дан ёки ундан ортиқ киши ўтиради, чойшаб, тўшак сирти йўқ,  санитар қоидалар сақланмаган.

http://

Қўлга олиш

18-мартдаги сўз эркинлигини қўллаш бўйича юришда етти киши ушланган, улар Боконбаев ва Абдрахманов кўчаларининг кесилишидаги трассага чиқишга ҳаракат қилган дейилмоқда.

«Жамоат тартибини бузганлиги» учун қўлга олинганларнинг орасида депутат Канибек Иманалиев, ВВС радиосининг журналисти Абдибек Казиев, фаоллар Мавлян Аскарбеков, Айбек Мирза, Азамат Аттокуров, Расул Умбеталиев ва Мухитдин Алимсеитов бўлган.

Иманалиев билан Казиев «жиноят асослари йўқлиги сабабли» деярли дарров қўйиб юборилди.

Қолганлари Свердлов районининг ИИБга етказилиб, уларга маъмурий ҳуқуқ бузиш — «йўлларни ноқонуний ёпиш», «Милиция ходимларининг қонуний буйруғига ёки талабига бўйсунмаслик», «Майда безорилик» бўйича протоколлар тузилди. Бундан ташқари қўлга олинганлар йўл қоидасини бузди деб ҳам айбланди.

Свердлов район суди қўлга олинганларни беш суткага қамоққа олиш тўғрисида қонун чиқарди.

Юриш иштирокчилари ва қўлга олинганларнинг адвокатлари 19-мартда бу қарорга қарши арзланишга ҳаракат қилишди. Бироқ расмий турда эълон қилинган дам олиш кунлари сабабли апелляция аризаси Бишкек шаҳар судида кўрилмади. Адвокатлар 22-мартда суд қарорига қарши арзланишмоқчи.

Эркинлик юришининг иштирокчилари президент Алмазбек Атамбаевнинг номусини ҳимоя қилиш учун судга берилган уч қирғиз ОАВси — «Азаттык», «Заноза» ва 24.kg билан биргаликларини билдиришган.

Улар Жанубий дарвозадаги Ғалаба боғидан Уркуя Салиева ёдгорлигигача пиёда юришган. Юришга таниқли жамоат арбоблари, сиёсатчилар, журналистлар, фуқаровий фаоллар ва биргаликларини билдирган қирғизистонликлар иштирок этган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Данил Усманов